Россияда сўнгги суткада 6595 кишида коронавирус аниқланди — бу июль ойи ўрталаридан буён қайд этилган касалланиш бўйича энг юқори кунлик кўрсаткич, деб хабар бермоқда «РБК» коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича тезкор штабга таяниб. Мамлакатда кетма-кет олти кундан буён янги касалланишлар сони 6 минг кишидан ортиқ бўлмоқда. Бир кун аввал 6431 кишида COVID-19 аниқланганди. Энг кўп касалланиш ҳолати 12 июлда қайд этилган. Шу куни 6615 кишида коронавирус аниқланган.
Сўнгги суткада касалланиш ҳолати Чукотка автоном округидан ташқари мамлакатнинг барча ҳудудларида аниқланган. Янги касалланган кишиларнинг 1580 нафари (24 фоизи)да касалликнинг клиник белгилари кузатилмаган. Касалланиш ҳолатининг суткалик ўсиш сурати 0,6 фоизни ташкил этган.
Тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги суткада аниқланган касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Москва шаҳри (1050 киши), Санкт-Петербург (215), Москва (205 киши) ва Ростов (189) вилоятларида қайд этилган.
Россияда пандемия бошланганидан буён 1 128 836 кишида COVID-19 қайд этилган. Уларнинг 19 948 нафари вафот этган, касалланганларнинг қарийб 930 нафари соғайган.
«Роспотребнадзор» маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича сўнгги суткада 357 мингта, умумий ҳисобда эса 43,9 миллионта лаборатория текширувлари ўтказилган.
Изоҳ (0)