Россия ҳудудида содир этилган жиноятлари учун қидирувга берилган икки шахс Фарғона вилояти ҳудудида қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 17 сентябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЎХБ Фарғона вилояти бўлими ходимлари Россия Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисмида (сохта ҳужжатлардан фойдаланиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Россиянинг Калуга вилояти ички ишлар органлари томонидан қидирув эълон қилинган Н.М.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олди.
Шунингдек, 21 сентябрь куни Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисмида (давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Россиянинг Челябинск вилояти Федерал хавфсизлик хизмати томонидан қидирув эълон қилинган Д.Р. Фарғона шаҳрида қўлга олинган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида қўлга олинган шахслар қайси давлат фуқаролари эканлигига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланган қидирувдаги шахс қўлга олинди
- Икки кишини 2013 йилда Қозоғистонда қурилишда ишлашга мажбур қилган қидирувдаги сурхондарёлик эркак қўлга олинди
- Номусга тегганлик учун Сурхондарёда қидирувга берилган шахс Тошкентда қўлга олинди
- Ўғрилик содир этгани учун қидирувда бўлган икки киши Тошкентда қўлга олинди
Изоҳ (0)