Ўзбекистонда сафарда юрган шахслар томонидан амалга ошириладиган «челнок» (мокилик) савдоси ҳажми 2020 йилнинг биринчи чорагида нолга тенг бўлди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига таяниб Spot хабар бермоқда.
Мокилик савдоси — сафарда бўлиб турган шахс томонидан ўз мамлакатида (ёки ундан ташқарида) қайта сотиш мақсадида товар сотиб олиш бўйича операция. Масалан, Ўзбекистондаги дўконларда қайта сотиш мақсадида Туркия ва Хитой каби мамлакатлардан маҳсулот ташиш. Чегаралар ёпиқлиги туфайли «челноклар» ҳам бўлмади.
Икки йил олдин «челноклар» 1 миллиард долларга савдо қилган. Асосий қисми импортга тўғри келган — «челноклар» мамлакатга 842,9 миллион долларлик товарларни келтирган, 213,2 миллион долларлик маҳсулотларни олиб кетган. Бироқ ўша пайтнинг ўзидаёқ йил охирига келиб товарлар ҳажми камайишни бошлаган ва у товарларни божсиз олиб кириш меъёрларини кучайтирилишига тўғри келган.
Маълумот учун, 1980 йилларнинг охирларида МДҲ мамлакатларида иқтисодий фаолиятнинг ноқонуний шаклидан пайдо бўлган «челнок» савдоси ислоҳотлар йилларида иқтисодий хулқ-атворнинг қонуний ва кенг тарқалган моделига айланди.
Изоҳ (0)