Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этганини маълум қилди.

Фото: YouTube

Бу ҳақда актриса YouTube’даги ЯшинТВга берган интервьюсида гапириб берди.

Дадам 63 ёшларида ҳаж сафарига борган эдилар, исмлари Қурбон эди, яъни Қурбон ҳайитида таваллуд топганлари учун Қурбон қўйишган экан. Ўша ерда айнан, Қурбон ҳайити куни, туғилган кунлари куни оламдан ўтдилар. Ўзи 8 август куни туғилган кунлари.

Агар отам ёнимда бўлсалар, раҳмат деган бўлардим, чунки шундай инсоннинг фарзанди бўлганимдан фахрланаман. Менга яхши тарбия берганлар. Ҳеч қачон ёлғон гапирмаслик, ҳақиқатни гапириш кераклиги ҳақида ўргатганлар, жуда ҳам кўп жойларда отамнинг тарбияси билан юрганман. Қиз бола учун отанинг ўрни жуда юқори.

Баҳора Арслонова, актриса

Маълумот учун, Баҳора Арслонова «Зурриёт», «Иснод», «Комила», «Жоним Азобда» каби фильмлар ва бир қанча сериалларда бош ролларни ижро этган.