• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон туманлари ва шаҳарларининг ҳокимлари ўз ҳудудининг рақамлаштириш даражасига қараб 30 фоизгача устама ҳақ олиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, 2020 йил Ўзбекистонда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниб, бу борада катта ишлар бошланди. Хусусан, 28 апрелда Президентнинг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Мавзуга доир: АТК вазирлиги Президент қарори билан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган деб белгиланди

    Видеоселектор йиғилишида шу борада амалга оширилаётган ишлар, 2020 йил якуни ва 2021 йил биринчи чорагига мўлжалланган лойиҳалар муҳокама этилди.

    «Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари рақамлаштиришсиз натижа, ривожланиш бўлмаслигини тушуниб етиши шарт. Барча даражадаги раҳбарлар буни ўзига кундалик вазифа сифатида белгилаб, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

    Мавзуга доир: «Бу ишларни келгуси 2-3 йилда тўлиқ амалга оширмасак, ҳар бир кечиккан йилимиз мамлакатимизни 10 йил орқага тортади» — Шавкат Мирзиёев ИТъни ривожлантириш ҳақида

    Жорий йил якуни бўйича ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши зарурлиги айтилди. Президент бу янгиланишларни одамлар ўз ҳаётида, бюрократия ва коррупция камайгани мисолида, давлат хизматларини кўрсатиш тезлашганида сезиши лозимлигини таъкидлади.

    Туман ва шаҳар ҳокимлари бир ойда 2-3 кун фақат рақамлаштириш билан шахсан шуғулланиши белгиланди. Уларнинг фаолиятига ҳудудда рақамлаштириш қай даражада йўлга қўйилганига қараб баҳо берилади. Бу соҳада яхши натижа кўрсатган раҳбарларга 30 фоизгача устама жорий қилинади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда вазирларнинг ойлик мукофот пули ташкилотда АКТни қўллаш даражасига қараб белгиланади

    Давлат раҳбари ҳар доим, аввало, аҳоли энг кўп тўқнаш келаётган соҳаларни рақамлаштириш, одамларнинг оғирини енгил қилиш зарурлигини таъкидлайди. Шу талабдан келиб чиқиб, ишчи гуруҳлар томонидан 530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳаси тайёрланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусан, 2020 йил якунигача 14 та ва 2021 йил биринчи чорагида яна 14 та туманда одамлар энг кўп мурожаат қиладиган соғлиқни сақлаш, кадастр, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги, таълим йўналишларини рақамлаштириш бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилади.

    Масалан, «Электрон поликлиника» тизимини жорий қилиш орқали қоғоз ҳужжатлар 40 фоизга, навбат кутиш 60 фоизга қисқаради. Бунинг учун марказий шифохона ва поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш лозим.

    Бугунги кунда Тошкент шаҳрида электрон тиббиёт картаси, электрон шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам тизимлари жорий этилмоқда. Ушбу дастурлар келгуси йили Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида йўлга қўйилиши айтилди. Шунингдек, «электрон кундалик», «электрон дарслик», «ўқитувчиларни баҳолаш» тизимларини барча ҳудудларда жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2020 йилда барча шифохоналар ва болалар боғчаларини оптик толали интернетга улаш режалаштирилмоқда

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2020 йилда белгиланган 14 та туманда ижтимоий муассасаларни тўлиқ рақамлаштириб, қолган ҳудудлар учун намуна қилиш бўйича кўрсатма берилди.

    Рақамлаштириш иқтисодиёт тармоқларида тежамкорлик ва самарадорликни таъминлайди. Масалан, Тойлоқ ва Оқдарё туманларидаги шағал ковлаб олиш карерида машиналарнинг юк ҳажмини назорат қилиш тизими йўлга қўйилгани натижасида ойлик тушум 3 миллиард сўмдан 8 миллиард сўмга ошган.

    Давлат солиқ қўмитасига норуда карерлардан фойдаланишда «яширин иқтисодиёт»га барҳам бериш, бунинг учун ер қаъри ковланиши, юк ҳажми ва машиналар ҳаракатини назорат қилувчи электрон тизимларни ишга тушириш вазифаси юклатилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда саноат тармоқларида амалга ошириладиган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

    «Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ», — дея таъкидлади Президент.

    Келгуси уч йилда нефть, газ ва энергетика соҳасида 18 та, металлургия бўйича 12 та, автосаноат тизимида 9 та, кимё саноатида 8 та, тоғ-кон геология тармоғида 4 та рақамлаштириш лойиҳаси режалаштирилган.

    Мисол учун, Муборак ва Шўртан нефть-газ корхоналарида автоматлашган диспетчерлик хизмати жорий этилгани туфайли йилига 50 миллион куб метр газ ва 650 минг киловатт/соат электр энергиясини иқтисод қилишга замин яратилди. Асакадаги автомобиль заводида логистика, харидлар, хом ашё ва бутловчи қисмлар ҳаракатини рақамлаштириш орқали 41 миллион доллар тежаш мумкин. Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатидаги «Ёшлик-1» ва «Қолмоққир» конларида транспорт комплекси автоматлашган бошқарув тизимини жорий қилиш ҳам шундай самарали лойиҳалардан. Бу орқали йилига 28 миллиард сўмлик маблағ тежалади.

    Президент барча лойиҳаларга масъулларни белгилаб, уларни ўз муддатида, сифатли бажариш, халқаро молия ташкилотлари маблағларини йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бош вазир ва унинг ўринбосарларига ўн кун муддатда ўзлари масъул бўлган соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш бўйича жорий ва келгуси йил учун режалар ишлаб чиқиш юклатилди.

    22.09.2020, 20:11   Изоҳ (0)   13635
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 23 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    22.09.2020, 19:59

    Бухорода молиявий қонунбузарлик содир этганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    22.09.2020, 19:45

    Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим қисмларида 23—25 сентябрь кунлари совуқ сув ўчирилади

    22.09.2020, 19:12

    Россиядан яна 746 нафар ўзбекистонлик поездда олиб келинди

    22.09.2020, 18:59

    Ўзбекистондаги мактаб ходимларига ҳақ тўлаш бўйича юзага келган тушунмовчиликлар юзасидан баёнот берилди

    22.09.2020, 18:10

    БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

    22.09.2020, 17:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.