• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ИИББ Юнусободда тунги клуб ёнида юз берган пичоқбозлик юзасидан маълумот берди

    Тошкент шаҳри Юнусобод туманида бир гуруҳ шахслар ўзаро жанжаллашиши оқибатида 2 киши вафот этгани хабар қилинганди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча тафсилотларни эълон қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бошқарма хабарига кўра, 20 сентябрь куни эрталаб соат 6:00 атрофида патруль-пост хизмати ходимларига Амир Темур кўчасидаги тунги клуб ёнида муштлашув юз бергани ҳақида маълумот келиб тушган. Ходимлар воқеа жойига етиб келганида пичоқ билан яраланган тўрт нафар йигитдан бири – 18 ёшли А.Г. воқеа жойининг ўзида ҳаётдан кўз юмгани ойдинлашган. Уч нафар йигит шифохонага етказилган. Шифохонада жанжалда иштирок этганлардан яна бири – 23 ёшли Д.С. ҳам ҳаётдан кўз юмган. 21 ёшли А.А. ва 28 ёшли А.Т. айни вақтда шифохонага жойлаштирилган.

    Келишмовчилик икки гуруҳ йигитлари орасида келиб чиққан. 8 кишидан иборат бўлган биринчи гуруҳ орасида икки нафар қиз ҳам бўлган ва уларнинг ҳаммаси Амир Темур кўчасида жойлашган тунги клуб ёнида бўлган. 5 кишилик иккинчи гуруҳ ҳам ўша атрофда бўлган.

    «Қизлардан бирининг ўз гуруҳидаги йигитга айтган гапи бошқа гуруҳдаги йигитга худди унга айтилгандек туюлган. Шу сабабли орада келиб чиққан можаро муштлашувга айланиб кетган», – дейилади хабарда.

    Аниқлик киритилишича, муштлашув давомида иккинчи гуруҳ иштирокчиси 23 ёшли С.Х. пичоқ чиқариб, тартибсиз равишда зарба беришни бошлаган. Оқибатда тўрт нафар йигит жабрланиб, улардан икки нафари вафот этган.

    Воқеа жойига етиб келган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 23 ёшли С.Х., 18 ёшли С.К., 23 ёшли Р.Х. ва яна бир неча киши қўлга олиниб, ички ишлар бўлимига олиб кетилган. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иш қўзғатилди. Гумонланувчи тариқасида жиноий ишга жалб қилинган С.Х. қўлга олинган.

    Айни вақтда келишмовчиликнинг яна икки нафар иштирокчиси С.К. ва Р.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Мазкур шахслар ҳам қўлга олинган.

    «Келишмовчиликнинг бошқа иштирокчиларини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда», – дейилади ИИББ ахборотида.

    Июнь ойида Тошкентдаги кичик ҳалқа йўлининг Шайхонтоҳур туманидан ўтган, халқ орасида «Арча-кўча» номи билан танилган қисмида бир гуруҳ ёшлар ўртасида жанжал ва пичоқбозлик юз бериши оқибатида бир йигит вафот этган ва пичоқбозликка алоқадор бир неча шахс қўлга олинганди. Кейинчалик можаро дорихонадан тушадиган пулни деб келиб чиққани айтилганди.

    21.09.2020, 22:35   Изоҳ (0)   45733
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўқон шаҳар ИИО ФМБга янги бошлиқ тайинланди

    21.09.2020, 21:28

    Ўзбекистондаги болаларнинг қанчаси мактабга қатнаб ўқий бошлагани маълум қилинди

    21.09.2020, 21:10

    Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг бўшаб қолган 5 та депутатлик ўрнига янги депутатлар сайланди

    21.09.2020, 20:35

    Ўзбекистон Россияда яратилган коронавирусга қарши вакцинани ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдирди

    21.09.2020, 20:10

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева: Коронавирус сигарет ва чилим тутунидан «қўрқмайди»

    21.09.2020, 19:11

    «Тиббиёт ходимлари болалар сонини чегараламаган». ССВ вакили Андижонда туғилган 11-фарзанд ҳақида изоҳ берди

    21.09.2020, 18:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.