Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.
Хабар берилишича, ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан полковник Ҳасанов Фарҳод Фаттоҳович Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Фарҳод Ҳасанов Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралдан буён Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган — Ички ишлар вазирининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича собиқ ўринбосари Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозмига тайинланганди.
Изоҳ (0)