Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ПСЖ собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Marca нашрининг хабар қилишича, 33 ёшли футболчи хизматлари «Реал»га таклиф қилинган. Ўйинчини текинга қўлга киритиш имконияти мадридликларни бу таклифни ўрганиб чиқишга мажбур қилган.

Шу билан бирга, Кавани йилига 7 миллион евро миқдорида маош сўрамоқда.

Аввалроқ уругвайлик футболчи «Ювентус», «Рома», «Гремио», «Бенфика» ва «Атлетико» билан музокаралар ўтказган, бироқ уларнинг ҳаммаси Каванининг юқори маоши сабаб бекор бўлганди.

Кавани 2013—2020 йиллар мобайнида ПСЖда тўп сурди. 2019/20 йилги мавсумда ҳужумчи Франция чемпионатининг 14 ўйинида қатнашиб, тўрт гол ва битта голли узатмага муаллиф бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзгидромет” 1 апрель куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Иқтисодиёт
Бразилия ва Хитой ўртасида савдода доллардан воз кечилиб, юанга ўтилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳар учинчи аёл турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади