Ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов Россиянинг «Томь» клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 33 ёшли Денисов «Томь» сафида мавсум охирига қадар ҳаракат қилади. У янги жамоасида 29-рақам остида тўп суради.
Қайд этиш жоиз, Виталийнинг сўнгги жамоаси «Ротор» бўлганди. У июнь ойида волгоградликлар сафини тарк этганди.
Бундан ташқари, Виталий «Рубин», «Локомотив Москва», «Крилья Советов», «Днепр» ва ЦСКА каби клубларида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, «Томь» Россия қуйи лигасида сўнгги ўринларда (22 жамоа орасида 21-ўрин) бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)