«Ливерпуль» «Вулверҳэмптон»дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Диогу Жотани сотиб олди. Бу ҳақда Мерсисайд клуби расмий сайтида хабар берилди.
Клуб хабарига кўра, Жота билан узоқ муддатли шартнома имзоланган. Шартнома тафсилотлари очиқланмаган.
Аммо инглиз нашрлари Жотанинг «Ливерпуль» билан 2025 йил 30 июнига қадар битим тузганлигини маълум қилди. Шунингдек, «Ливерпуль» Жота учун «бўрилар» ғазнасига 43 миллион еврони ўтказиб беради.
23 ёшли Жота катта футболдаги фаолиятини «Пасуш де Феррейра» клубида бошлаган. 2016 йилда Мадриднинг «Атлетико»си Жота билан беш йиллик шартнома тузган ва шу заҳоти уни «Порту»га ижарага берган. Бир йиллик ижарадан сўнг 2017 йилда «Вулверҳэмптон»га ўтган. Яна ижара асосида. 2018 йил ёзида эса «бўрилар» Жотанинг трансфер ҳуқуқини «Атлетико»дан 12,5 миллион фунтга сотиб олганди. Жота «Вулверҳэмптон» сафида жами 67 та ўйинда қатнашиб, 16 та гол урган.
Мавзуга доир: «Ливерпуль» Тиаго Алькантара трансферини эълон қилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)