«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу ёзги трансферлар вақтида Лионель Месси билан юзага келган воқеликларга изоҳ берди.
«Мен у билан низога боришни истамайман. У бизнинг сардор ва етакчимиз. Унинг майдонда қандай ҳаракат қилишини кўрдик. Леонинг кетишига йўл қўя олмасдим. Боиси у тарихдаги энг яхши футболчи. Жамоа эса муҳтож. Таркибда Мессининг борлиги — муваффақият калити. Сўзимда турмаганим? Сардоримиз билан қандайдир баҳс қилишни хоҳламайман. Бундай нарсалар уйда муҳокама қилиниши керак. Мессининг ҳамон биз билан бирга эканлиги учун ўзимни табриклашим мумкин. Дунёнинг энг яхши футболчи ўз уйида бўлиши керак», — дейди Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, Месси ёзги трансферлар вақтида «Барселона» билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишни хоҳлади. Аммо Бартомеу Месси клубни тарк этиши учун 700 миллион евро тўланиши кераклигини қайд этиб, шартнома бекор қилинишига рухсат бермади. Лео эса клуб билан судлашиш нияти йўқлигини эълон қилиб, Каталонияда қолишини айтди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)