Ўзбекистонда 20 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 243 кишига ошиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 51 235 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
«Янги касалланиш ҳолатларининг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», — дейилади ССВ хабарида.
Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. Шу тариқа, ССВ статистикаси бўйича Ўзбекистонда коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 429 нафар етди («Дарё» ҳисоби бўйича қурбонлар сони 447 нафарни ташкил этмоқда).
Қайд этишларича, шу вақтгача 47 271 нафар бемор (жами касалланган кишиларнинг 92 фоизи) коронавирусдан соғайган. Ҳозирда 3535 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда. Таъкидланишича, улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ (0)