• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Торрес, Хави ва Неймар. Роналду ва Месси бўлмаганида сўнгги ўн йилликда «Олтин тўп»ни кимлар олган бўларди?

    «Олтин тўп» футбол оламидаги энг нуфузли индивидуал мукофот ҳисобланади. Аммо сўнгги 12 йил давомида уни фақат «ерлик бўлмаган» икки футболчи Лионель Месси ва Криштиану Роналду қўлга киритди. Фақатгина Модрич орада (2018 йилда) ушбу серияни тўхтатишга муваффақ бўлди. Месси ва Роналдунинг хизмат ва маҳоратларига эътироз билдирмаган ҳолда, шунчаки агар улар бўлмаганида «Олтин тўп»ни кимлар олган бўлиши тасаввур қилиб кўрилади.

    2008 йил — Фернандо Торрес

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Криштиану Роналду илк «Олтин тўп»ини 2008 йилда қўлга киритган эди. Овоз беришда иккинчи ўринни эса Месси эгаллаган. Бироқ ўша йили фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказган ва ўзининг топ-даражадаги форвард эканини исботлаган Фернандо Торрес бор-йўғи учинчи ўринга лойиқ кўрилганди. Испаниялик футболчи «Ливерпуль» сафида Премьер Лигада нақд 33 бор рақиблар дарвозасини ишғол этганди. Шунингдек, у Испания терма жамоаси сафида Евро—2008 финалида ғалаба тўпини ҳам киритганди.

    2009, 2011 йил — Хави

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    Маэстро ҳар иккала йилда ҳам фақат учинчи ўрин билан чекланган. 2009 йилда Лео Роналдуни анчага ортда қолдириб, совринни ўзиники қилган бўлса, икки йил ўтиб ҳам, аргентиналик яна бир ғолиб деб топилган. Аслини олганда Мессининг ғалабаларида Хавининг ҳиссаси катта бўлган.

    2010, 2012 йиллар — Андрес Иньеста

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иньеста ҳам икки бор «Олтин тўп»ни қўлга киритишга жуда яқин келган. 2010 йилда у Мессидан бор-йўғи 5 фоиз кам овоз тўплаган бўлса, 2012 йилда учунчи ўрин билан чекланади. Бироқ ўша йилларда Андрес ҳақиқатан ҳам «Олтин тўп»га Месси ва Роналдудан кам лойиқ эмасди. Испаниянинг 2010 йилги (ЖАРда ўтган) Жаҳон Чемпионатидаги ва Евро—2012 даги (Украина ва Польшада ўтган) ғалабаларида унинг хизматлари беқиёс бўлган. Унинг ягона камчилиги Месси ва Роналду билан бир даврда ўйнаганидир.

    2013 йил — Франк Рибери

    Фото: Associated Press

    Фото: Associated Press

    2013 йили бутун дунё (Роналдунинг мухлисларидан ташқари), хусусан, Германия «Олтин тўп»ни Роналду эмас, балки Франк Рибери олмаганидан норози бўлди. Ўша мавсумда франциялик футболчи том маънода «даҳшатли» формада эди — 11 та гол ва 23 та голли узатма. Энг муҳими, у ўша йили «Бавария» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққанди.

    2014 йил — Мануэль Нойер

    Фото: Sportbox

    Фото: Sportbox

    Риберидан кейин мазкур совринни «Бавария»нинг яна бир футболчиси қўлга киритиши мумкин эди. Мануэль Нойер мавсумни мукаммал ўтказади: 25 та «қуруқ» ўйин ва Германия якунда ғалаба қозонган Бразилиядаги Мундиалда «Олтин қўлқоп». Бироқ Нойерга афсонавий Лев Яшиннинг натижасини такрорлаш («Олтин тўп»ни қўлга киритган биринчи ва ягона дарвозабон) насиб этмаган. Совринни Роналду илиб кетди.

    2015 йил — Неймар

    Фото: The Independent

    Фото: The Independent

    Ўша даврда «Барселона» ҳужум учлиги (Суарес, Месси ва Неймар) дунёда энг кучлиси ҳисобланарди. Бразилиялик эса фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказганди — 39 та гол, 10 та ассист. Аммо жамоада ундан-да зўр ва сермаҳсул ўйинчи бор эди. Ва айнан совринни ҳам у тортиб олди. Айтишларича, Неймар айнан шундан сўнг Мессининг сояси бўлишдан воз кечиб, клубдан кетишга қарор қилган.

    2016 йил — Антуан Гризманн

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2016 йили Роналду овоз бериш натижаларига кўра, катта фарқ билан ғолиб бўлди. Муваффақият калити бўлиб эса Португалиянинг Евро—2016 даги ғалабаси бўлди. Бироқ футбол жамоатчилиги совринга эга чиқиш учун бор кучини сарфлаган Антуан Гризманни унутиб қўйди. Франциянинг Европа чемпионати финалига чиқишида ва «Атлетико»нинг Европа Лигасида ғолиб бўлишида унинг хизматлари жуда катта эди. Бундан ташқари, футболчининг ўзи барча мусобақаларда 40 та гол урганди.

    2017 йил — Неймар

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2017 йилда Неймар «Олтин тўп» номзодлари орасида яна учинчи ўринни эгаллади. Бразилиялик футболчи бу пайтга келиб, аллақачон ПСЖнинг етакчи футболчиси эди. Бироқ у яна орзусига эриша олмади (айнан шу сабаб «Барселона»дан кетганди). Бу сафар Криштиану Роналду унга «халақит» бериб қолди. Неймар ЖЧ ёки Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонмаса ва фақат Франция чемпионати билан чекланса, яқин орада «Олтин тўп»дан умид қилмаса ҳам бўлаверади. Бунинг устига ёши хам 30 га (28) яқинлашиб қолди. Шундай экан Неймар тезроқ отини қамчилаши лозим, акс ҳолда орзуси армонга айланиши ҳеч гап эмас.

    2018 йил — Рафаэл Варан

    Фото: ФИФА

    Фото: ФИФА

    2018 йилда Лука Модрич ниҳоят Месси ва Роналду эпосини тўхтатди. Бироқ ўша йили футбол жамоатчилигининг аксарияти бундан норози бўлди. Чунки ҳамма Рафаэл Вараннинг ғалабаси муқаррар эканлиги ҳақида гапираётганди. Аммо Варан гарчи «Реал» билан Чемпионлар Лигасида, Франция терма жамоаси билан Жаҳон Кубогида ғалаба қозонган бўлса ҳам, овоз бериш натижаларига кўра, атиги саккизинчи ўриндан жой олди. Мавсумни эса аъло даражада ўтказди. Табиийки, бу ерда савол туғилади: агар ҳимоячига шунча хизматларидан кейин ҳам «Олтин тўп» берилмаган бўлса, унда ушбу ампуладагилар бу мукофотни олиши учун нима қилиши керак?!

    2019 йил — Виржил ван Дейк

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ва ниҳоят охирги, 2019 йилги ютуқ. Унда Месси яна (олтинчи марта) мазкур мукофотни ўзиники қилди. Варан билан бўлгани каби, Виржил ван Дейк ҳам тақдирлаш маросимига катта умидларда келиб, қуруқ қўл билан уйига қайтишга мажбур бўлди. Унинг «Ливерпуль»и эса Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиққанди. Нидерландиялик футболчи учун энг алам қилган жойи, у Мессидан бор-йўғи еттитага кам овоз жамғарганди.

    Бошқа мақолалар: 

    • Это’Oдан Ибрагимовичгача. Хосеп Гвардиола билан муроса қила олмаган футболчилар ҳақида
    •  Рамосдан Азаргача. Жозе Моуриньо билан муроса қилолмаган футболчилар ҳақида
    • Моуриньо ва Гвардиола миллиардер, бошқалар эса миллионер. Сўнгги 10 йилликда топ-мураббийлар трансферлар учун қанча сарфлаган?

    17.09.2020, 16:00   Изоҳ (0)   45878
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германияда футбол ўйинида рақибларидан ижтимоий масофа сақлаган жамоа 0:37 ҳисобида ютқазди

    17.09.2020, 15:26

    Санчодан Левандовскигача. Бундеслиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди

    17.09.2020, 14:00

    Клуб футболи коронавирус оқибатида 2020 йилда қанча маблағ йўқотиши маълум бўлди

    17.09.2020, 12:01

    Андрей Шипилов Қўқондаги майдон ҳақида: «Футболчиларга раҳмим келади»

    17.09.2020, 11:25

    Даврон Файзиев: «Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди»

    17.09.2020, 11:00

    Дилявер Ваниев: «Қизил карточкадан сўнг ўйинни қайтадан қуриш қийин кечди»

    17.09.2020, 10:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.