«Машъал» катта мураббийи Дилявер Ваниев Coca-Cola Суперлига 15-туридан ўрин олган «Бунёдкор»га қарши ўйиндан (1:2) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйинни барча кўрди, баҳона қилмоқчи эмасман, аммо вазият шуни тақозо этди. Ўйинни қайтадан қуриб чиқиш қийин кечди. Бунга рақибнинг савияси ҳам имкон бермади. Руҳий томондан ҳам бу анча оғир вазият.Эслатиб ўтамиз, «Машъал» — «Бунёдкор» учрашувининг 1-дақиқасидаёқ муборакликлар дарвозабони қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.Катта куч йўқотишимизга тўғри келди. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Уйда ўйнаганимизни эсдан чиқарсак ҳам бўлади: кўп сонли мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари етишмади.
«Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман. Бу — футбол, қизил карточка борасида ҳеч қандай эътирозим йўқ.
Дилявер Ваниев, «Машъал» катта мураббийи
«Машъал» 15-турдан кейин 19 очко билан 8-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда «Қизилқум» билан ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)