«Ўзбекнефтгаз» компанияси ўзининг UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида сотилаётган Ai-92 маркали бензин нархини арзонлаштирмоқда. Нархлар бозор муносабатларидан келиб чиқиб шакллантирилади. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.
Хабар берилишича, 15 сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Ai-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Ai-92 маркали бензинининг нархи эса 5800 сўмдан 5500 сўмга арзонлаштирилади.
«Бундан кейин ҳам корхона томонидан нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга сотиш нархларини бозор муносабатларига тўлиқ таяниб шакллантириб борилади, уларнинг таннархи тушганда нархлар албатта арзонлашади». — дея маълум қилган UNG Petro директори Мирзоҳид Мусаев.
АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Петро_Бот Telegram боти орқали олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги UNG ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган Ai-92 бензинининг нархи 2020 йилнинг май ойида 5000 сўмгача арзонлашганди.
Изоҳ (0)