• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича яхлит онлайн тизим яратилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 сентябрь куни электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари инфратузилмаси узоқ йиллар модернизация қилинмагани сабабли уларни етказиб беришда йўқотишлар кўп эди. Ҳисоб-китобни жой-жойига қўйиш учун автоматлаштирилган тизимлар зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

    Маълум қилинишича, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган 7 та туман ва шаҳарда тўловлар ундирилиши 40 фоизга ошган, дебитор қарздорлик эса 20 фоизга қисқарган. Ушбу тизимни мамлакатнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланган.

    Йиғилишда электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Бу мақсадлар учун қарийб 1,2 миллиард доллар маблағ йўналтирилмоқда.

    «Бу маблағларнинг натижадорлиги ва қайтими фақатгина ҳисоблагичларни ўрнатиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Истеъмолчи сарф қилган энергия ресурси ҳажмини билиш билан тизимдаги йўқотишлар ва ўғирликларга чек қўйиб бўлмайди. Бунинг учун «энергияни ишлаб чиқарувчи — магистрал тармоқлар — тақсимлаш тармоқлари — истеъмолчи» жараёнларининг ҳар бир занжирини қамраб олувчи яхлит онлайн тизимни яратиш керак», — деди давлат раҳбари.

    Ҳамма жойда ҳисоблагичлар ўрнатиш, уларга хизмат кўрсатадиган сервислар ташкил этиб, узлуксиз ишлашини таъминлаш, малакали кадрлар тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, қарздорликни вақтида тўлаш, тармоққа ноқонуний уланишларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириши лозимлиги айтилди.

    Бугунги кунда жойларда қарийб 4 миллион дона электр энергияси ҳисоблагичи ўрнатилиб, шундан 2 миллионтаси ягона электрон базага уланган. Йиғилишда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига 2020 йил якунигача яна 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартга қадар автоматлашган тизимни тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди.

    Шунингдек, йирик истеъмолчи ва тадбиркорлик субъектлари, тақсимлаш пункти ҳамда трансформаторларга электрон ҳисоблагичлар ўрнатиб, уларни ҳам ягона электрон базага улаш бўйича топшириқ берилди.

    «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти 2020 йил якунигача аҳолига 1,2 миллион дона, 2021 йилнинг биринчи ярмида яна 2,3 миллион дона замонавий газ ҳисоблагич ўрнатиши зарурлиги таъкидланди.

    Бунда биринчи навбатда табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган 22 та туман ва шаҳар қамраб олинади. 4 мингдан зиёд йирик истеъмолчилар, газ қуйиш шохобчалари ва ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, 850 та иссиқхона автоматлаштирилган тизимга уланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Энергетика вазирлигига ҳар бир туман, шаҳар кесимида ҳисоблагичларни етказиб бериш, ўрнатиш ва тизимга улаш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш топшириғи берилди.

    Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ҳудудларда ишчи гуруҳлар тузиб, маҳалла раислари билан биргаликда аҳолига ҳисоблагичлар ўрнатишни ташкиллаштириш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш вазифаси қўйилди.

    «Ҳудудий электр тармоқлари» ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» жамиятларининг техник ходимлари ва ИТ мутахассисларини ушбу замонавий тизим билан ишлаш, унинг барча имкониятлари ва қулайликларидан самарали фойдаланиш бўйича малакасини ошириш кераклиги таъкидланди. Ҳар бир ҳудудда ҳисоблагич ва бошқа ускуналарни таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда табиий газ назоратининг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими жорий этилишини ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» компанияси 2020 йилнинг бошида маълум қилганди. 2020 йил 20 август куни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Тошкентда Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази фойдаланишга топширилди.

    14.09.2020, 22:12   Изоҳ (0)   21158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоро ҳокими ўринбосари халқ таълими масъулининг 239 нафар мактаб ходими коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарини рад этди

    14.09.2020, 21:42

    Нурмат Отабеков: Коронавирус ҳақида касалликка чалинмаган мутахассисга нисбатан кўпроқ биламан

    14.09.2020, 21:11

    Ўлими Тошкент вилояти бош инфекционистининг қўлга олинишига сабаб бўлган фуқаро реаниматолог бўлган ва у вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланган

    14.09.2020, 20:50

    «Korean and Migrations» хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига тайинланган суд ҳукми эълон қилинди

    14.09.2020, 20:43

    Ўзбекистонда қора ва рангли металл парчаларини сотиб олиш ва қайта ишлаш бўйича монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда

    14.09.2020, 18:46

    Марказий банк раҳбари: «Банклар яқинда олтин ёмбиларини сотишни бошлайди»

    14.09.2020, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 9 марта судланган шахс гиёҳванд модда билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 22:20

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.