• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Ибтидоий одамларнинг Версали. Ласко ғоридаги қадимий суратлар топилганига 80 йил бўлди

    Бундан 80 йил аввал – 1940 йилнинг 12 сентябрь куни Францияда илм-фан учун муҳим воқеа содир бўлди. Бир нечта ёш болалар ҳозирда ўзининг қоятош суратлари билан машҳур Ласко ғорини тасодифан кўриб қолди. Бу эса тарихга Ласко ғори топилган сана сифатида кирди. «Дарё» бугунги мақолада Ласко ғори ажойиботлари ва унинг топилиш тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ғорнинг топилиши ва унинг давлат ҳимоясига олиниши

    Ласко ғорининг топилиши борасида бир қанча тахминлар илгари сурилади. Улар кўпинча бир-бирига қарама қарши келади: ит томонидан топилган, тўп ўйини пайтида топилган ёки илгаридан маълум бўлган изланишлар натижасида топилган. Нима бўлганда ҳам, бу икки босқичда, яъни 1940 йилнинг 8 ва 12 сентябрь кунлари амалга оширилган.

    Энг кўп тарқалган версия эса қуйидагича: 1940 йилнинг 8 сентябрь куни Марсель Равидат ўртоқлари Жан Клозел, Морис Кейруа ва Луис Периелар билан Монтиняк қишлоғида сайр қилиб юрганида тасодифан ғорнинг кириш қисмига дуч келиб қолади. Сайр вақтида уларнинг ити Робот бир қуённи қувиб кетади ва қуён бир туйнукка кириб кетади.

    Марсель эса қуённи чиқариш мақсадида туйнукка тош ташлайди, аммо шу пайт туйнукнинг ичи анча кенглиги ва у қандайдир бир ерости йўлига улангандек тасаввур пайдо бўлади. Бу ердан 500 метр узоқликда Ласко қасри борлиги сабабли у қандайдир саройга олиб борувчи ерости йўли бўлса керак деб тахмин қилинади. (“Le trésor de Lascaux découvert il y a 70 ans”, Ouest-France, no 664, 12 septembre 2010, p. 4 (interview de Georges Agniel).

    Орадан тўрт кун ўтгач 12 сентябрь куни Марсель керакли анжомлар билан қуролланиб туйнук топилган ерга боради. Пичоқ ва мой лампалар билан қуролланган Марселга бу сафар Жорж Агниэл, Симон Конкас, Жак Марсал, Жорж Эстрегилар ҳамроҳлик қилади. Ёшлар диаметри 20 см бўлган туйнук оғзини кенгайтириб, биринчи бор мазкур ғорга киришга муваффақ бўлади ва у ерда илк суратларни топади. Бир неча кунлик ташрифлар ва ғордаги қудуқни топганларидан кейин Жак Марсал уни чангга беланиб келганини кўрган ота-онасига ушбу топилма ҳақида айтиб беради. Улар нафақадаги ўқитувчиси Леон Лавалга бу ҳақда хабар беришади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо у буни ҳазилга йўйиб ғорга киришга жазм этмайди. Монтинякдаги меҳмонхоналардан бирида истиқомат қилаётган Морис Таон ушбу топилма ҳақида эшитиб ғорга тушади ва у ердан бир нечта ҳайвонларнинг суратларини олади. У эса қадимги дунё тарихи бўйича мутахассис, немислардан қочиб келган Анри Бреил билан учрашади ва бу ҳақда айтиб беради. Шундай қилиб, 21 сентябрь куни Ласко ғорига илк мутахассис аббат Анри Бреил каноник Жан Буйсони ҳамда доктор Андре Шейние ҳамроҳлигида ғорга киради. Кейинчалик эса бошқа мутахассислар ҳам ғорга киришга муваффақ бўлади.

    Ғор ҳақида илк маълумотларни ёзган шахс эса Анри Бреил бўлди. У 1940 йил охиридан бошлаб ҳисоботлар берди ва у ердаги тасвирларни ўрганиш мақсадида бир неча ҳафталаб ҳудудда қолиб кетди. Ғордаги тасвирларни у Юқори палеолит даврига оидлигини илгари сурди ва Гравет маданиятига тааллуқли деб ҳисоблади.

    1952 йилдан 1963 йилгача Бреилнинг илтимосига биноан Андре Глори томонидан 120 метр квадрат майдондаги қоятош расмларининг фотосуратлари олинди. Уларда 1 433 та тасвир жамланган эди, бугунги кунда уларнинг сони 1 900 тани ташкил этади. Кейинчалик париэтал тасвирлар ва уларнинг атрофи ҳам бир қатор олимлар томонидан ўрганилди ва ўрганилмоқда. Ғор топилган йилиёқ тарихий обида сифатида рўйхатдан ўтказилди. Ғор жойлашган ҳудуд ҳам кейинчалик тарихий объект сифатида рўйхатдан ўтди. 1979 йил октябрь ойида эса Вазер водийсидаги бошқа ғорлар сингари Ласко ҳам УНЕСCЎнинг рўйхатига киритилди.

    Ғорнинг тавсифи

    Ғор қандай тузилишга эга? Бу ҳақда билиш учун Андре Леруа Гураннинг ғор ҳақидаги тавсифларини келтириб ўтамиз.

    Ласко ғори нисбатан кичик бўлиб, барча йўлакларнинг узунлиги 235 метрдан ошмайди. Чуқурлиги тахминан 30 метр. Асосий кириш жойи қадимий бўлиб, замонавий ҳимоя мосламалари билан жиҳозланган. Ғор анъанавий тарзда хоналар ва йўлакларга бўлинган. Бу эса уни тавсифлашга ёрдам беради. Уларнинг номлари Анри Бреил томонидан ўйлаб топилган ва бироз диний архитектурани ёдга солади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Уларнинг номлари қуйидагича:

    • Биринчи зал Rotonda ёки Буқалар зали деб номланади. Узунлиги 17 метр, кенглиги олти метр ва баландлиги етти метр. Номидан ҳам маълумки, у ерда асосан буқалар тасвирини учратиш мумкин. Ушбу зал Ласконинг энг ажойиб қисми ҳисобланади;
    • Rotonda дан Divertikul aksial ёки «аксенел ўтиш» бўйлаб навбатдаги галереяга ўтилади. Унинг узунлиги ҳам биринчиси билан бир хил бўлиб, нисбатан торроқ, бу ерда ҳам асосан отлар ва буқалар тасвирини учратиш мумкин;
    • Буқалар залидан «аксенел ўтиш»нинг ўнг томонида жойлашган «пассаж» (фр. Passage) залига ўтилади. Ушбу галереянинг узунлиги 15 метрни ташкил қилади. Унинг тасвирларига катта зарар етган бўлиб, тасвирларни кўришнинг имкони йўқ;
    • Nef деб номланган навбатдаги галереяда 4 гуруҳ тасвирларни учратиш мумкин. Улар излар панели, қора сигир, сувда сузаётган кийиклар ва уришаётган бизонлардан иборат. Шунингдек, бу ерда бир қатор геометрик тасвирларни ҳам учратиш мумкин;
    • Кейинги зал мушуклар тасвири туширилган «Мушуклар зали». У ерда мушуклар билан бир қаторда бошқа турдаги жониворларнинг тасвирларини ҳам учратиш мумкин;
    • Apside (фр. Abside) деб номланган навбатдаги галерея ўзида мингта гравюрани намоён этади. Шунингдек, бу ерда Ласкодаги ягона шимол буғусининг тасвирини кўриш мумкин;
    • Шахта ёки чуқур деб номланган навбатдаги залда боши қушникига ўхшаш одам тасвири туширилган. У бизон ва каркидон ўртасида йиқилиб тушаётгандек тасвирланган
    Ласкодан бундай тасвирлардан ташқари бир қатор археологик буюмлар ҳам топилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бугунги Ласко

    Бугунги кунда Ласко ғори омма учун ёпиқ бўлиб, ундан бир неча юз метр узоқликда худди ўзига ўхшатиб унинг факсимилеси яратилган. Ташриф буюрувчилар айнан мана шу нусхаларга кириб, Ласконинг экспонатлари билан танишиш имконига эга бўлади. Бундай факсимилеларнинг биринчиси 1983 йил 18 июлда очилган бўлиб, Ласко 2 деб номланади. Ушбу ғорни томоша қилиш мақсадида ҳар йили ўртача 270 мингдан ортиқ турист ташриф буюради. Ундан ташқари Ласконинг Ласко 3 ва Ласко 4 деб номланган ўхшашлари ҳам яратилди.

    Ласко ғоридаги ушбу топилмалар тарихчилар учун муҳим кашфиёт бўлиб, ўша даврдаги одамлар ҳаёти ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланишида ёрдамчи бўлиб хизмат қилади. Ласко ўзининг гўзаллиги туфайли қадимги дунёнинг Версали ва Франция Алтамираси деб ҳам номланади.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    15.09.2020, 22:11   Изоҳ (0)   69719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инсон ҳаётидаги «энг бахтсиз ёш» аниқланди

    15.09.2020, 17:36

    Америкалик олимлар коронавирусни нейтралловчи дори воситасини аниқлади

    15.09.2020, 15:45

    Ўтган 36 йил ичида дунё бўйича ёввойи ҳайвонлар сони 68 фоизга қисқариб кетди

    11.09.2020, 11:22

    АҚШда бундан 40 йил олдин ўлган Пржевалский оти клонлаштирилди

    08.09.2020, 21:22

    Асалари заҳри кўкрак саратонини даволашга қодир эканлиги аниқланди

    05.09.2020, 15:35

    Олимлар оёқ учида юриш озишга ёрдам беришини аниқлади

    02.09.2020, 09:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.