АҚШдаги Дартмут коллежи ва Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси олимлари инсон ҳаётидаги «энг бахтсиз ёш» қачонга тўғри келишини аниқлади. Бу 47-48 ёш оралиғи ҳисобланади. Ушбу давр оралиғида инсонда стресс даражаси ошиб кетади, молиявий қийинчиликлар кузатилади, сочлар тез оқара бошлайди, деб хабар беради Daily Mail.
Экспертлар дунёнинг 145 давлатидан бўлган тахминан 500 минг кишига тегишли маълумотларни ўрганиб чиққан. Бой ва камбағал давлатлар орасидаги фарқ — у қадар катта эмас.
Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, «бахтсиз ёш» универсал бўлиб, жинси, ёши, қайси мамлакатда яшаши, оиласи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар барча одамлар учун деярли бир хил.
Тадқиқот муаллифларининг ҳисоблашича, бунинг сабаби инсон организмининг биокимёвий жараёнларида яширинган ва у умумий қариш билан изоҳланади.
Бироқ яхши янгилик ҳам бор — 65-70 ёшга борганда одам яна бахтли бўла бошлайди ва бу 80 ёшида энг юқори чўққисига етади.
Аввалроқ Швейцариянинг Берн университети олимлари қаришнинг асосий сабабини аниқлаган эди. Таъкидланишича, организм ҳужайраларининг қариш жараёнида виссерал ёғ (инсон соғлиғи учун энг хавфли ёғ) иштирок этади.
Мавзуга доир: Қариш жараёнини секинлаштирувчи маҳсулот топилди
Изоҳ (0)