• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Минг бир кеча»даги одил шоҳ аслида қандай эди? Машҳур халифа Ҳорун ар-Рашид ҳақида

    Бундан 1234 йил олдин 786 йил 14 сентябрь куни Аббосийлар халифалиги тахтига халифа ал-Маҳдийнинг ўғли Ҳорун ибн Муҳаммад ал-Маҳдий ибн ал-Мансур ўтирди. Шу тариқа ислом оламининг энг гуллаган даври дея эътироф этиладиган Хорун ар-Рашид даври бошланди. Хўш, у ҳақиқатда эртакларда таърифланганидек одил ва илмпарвар халифа бўлганми? Унинг даври ҳақиқатда исломнинг «олтин даври»ми? «Дарё» бугунги мақолада шу ва бошқа саволларга жавоб топишга ҳаракат қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Болалиги ва ўсмирлиги

    Бешинчи аббосий халифа бўлмиш Ҳорун ар-Рашид 765 йилда Рай шаҳрида таваллуд топди. Отаси 775–785 йилларда ҳукмронлик қилган учинчи аббосий халифа Муҳаммад ал-Маҳдий бўлиб, онасининг исми Ҳайзуран яманлик жориялардан бири эди. Онасининг кучли характерга эга экани унинг саройдаги нуфузи ошишида ва фарзандларининг давлат тепасига келишида муҳим роль ўйнаган. Болалиги Бағдоддаги аббосийлар саройида ҳашамат ичра кечган Ҳорун 15 ёшларга етганда катта жангларда иштирок этди ва уларда қўмондонлик ҳам қилди.

    Жумладан, Мансур Абдулҳакимнинг «Ҳорун ар-Рашид: туҳматлар қилинган халифа» асарида қуйидаги воқеа баён этилади: «Маҳдий фарзанди Ҳорунни от чоптириш, ўқ отиш, найза улоқтириш ва жанг санъати каби ўйин-машқлар билан банд қилди. Ҳоруннинг қадди-қомати мустаҳкамланиб, бақувват йигит бўлиб етишганидан кейин, 163 йилда (ҳижрий) отаси уни Рум (Византия)га урушга жўнатди. Қўшинда Ҳусайн ибн Қаҳтоба, Мусо ибн Ийсо ва Абдуллоҳ ибн Солиҳ каби машҳур ва кучли саркардалар борлигига қарамай, Ҳорунни қўшин бошлиғи (саркардаси) қилиб тайинлади. Бу пайтда ар-Рашиднинг ёши 15 дан ошмаган эди».

    Византияга амалга оширилган милодий 782 йилги урушда Босфор бўғози ичигача кириб бориб, бугунги Ускударгача етиб боради. Шу урушлар натижасида византияликлар билан тинчлик сулҳи имзоланишига эришади ва уларга катта ўлпонлар тўлаш мажбуриятини юклайди. Шу тариқа зафар билан қайтган Ҳорунга отаси томонидан Миср, Сурия, Арманистон ва Озарбайжон ерлари волийлиги берилади. Унинг номидан ишларни халифаликда юксак эҳтиромга эга бўлган бармакийлар оиласининг бошлиғи Яҳё ибн Холид Бармакий бошқаради.

    Отасининг вафотидан сўнг халифалик тахтига акаси ал-Ҳодий ўтирди. Унинг 784–786 йиллардаги қисқа муддатли халифалигидан сўнг 786 йилда вафот этиши ортидан тахтга Ҳорун ар-Рашид ўтирди.

    Ҳорун ва халифалик

    Ҳоруннинг тахтга ўтириши осон кечмади. Сабаби ўзидан олдинги халифа Муса ал-Ҳодий ўғли Жаъфарни валиаҳд деб эълон қилган эди. Аммо Ҳорун ҳокимиятни эгаллаши билан жиянини тахтдан воз кечишга мажбур қилди ва халифалик тахти Ҳорунда қолди. Бундан ташқари, Муса ал-Ҳодийнинг қаттиққўл характери ва Ҳоруннинг юмшоқ характери сарой а’ёнларининг Ҳорун атрофида бирлашишига ҳам замин ҳозирлаган эди. Онаси Ҳайзуран ҳам катта ўғлига қарши кичик ўғли Ҳорун ёнида турди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳодийнинг вафоти борасида унинг заҳарлангани ҳақида маълумотлар бор. Шундай қилиб, Ҳорун 786 йилда тахтга ўтирди ва ўзига «ар-Рошид», яъни «тўғри йўлдан юрувчи» тахаллусини олди. Шу йили тахтга ўтириш арафасида унинг форслик жорияси ўғил кўрди. Унга Абдуллоҳ деб исм қўйди ва у кейинчалик ал-Маъмун тахаллуси билан тахтга ўтирди. Бир йилдан кейин «Минг бир кеча»да энг гўзал аёл сифатида таърифланган аёли Зубайда ўғил кўрди. Иккинчи фарзандга ал-Амин деб исм қўйди.

    Халифа ўзига вазир қилиб Яҳё ибн Холид Бармакийни танлайди ва амалда давлат ишлари мазкур вазир томонидан бошқарилади. Бу оила Ҳорун халифалигининг дастлабки даврида катта имтиёзларга эга бўлади. Ўша давр манбаларида қайд этилишича, халифа ҳарбий масалалар, санъат ва илмга асосий эътиборини қаратди. Давлатни бошқариш эса Яҳё томонидан амалга оширилди. Ибн Халдуннинг ёзишича, Яҳёнинг ўғли Жаъфар «Султон» рутбасини ҳам олди.

    Яҳё халифадан кейинги энг юқори лавозимли ва қудратли шахс сифатида қолди. Девон ходимларини тайинлаш ҳам Яҳёга топширилди. Халифа эса ўзига «амир ал-мўминин» ва «имом» рутбаларини сақлаб қолди. Бутун ислом диёрида бирликни ва тартибни сақлаш мақсадида ислом фиқҳига, шариатга ва аҳли сунна эътиқодининг мустаҳкамлигига бор эътиборини қаратди. Шу мақсадда бир қатор адашган тоифалар, хусусан, шиалар билан жанглар қилишга ҳам мажбур бўлди. Ислом улкан империяни бирлаштириб турувчи асосий восита эди.

    Ҳорун ар-Рашид давридаги гуллаб-яшнаш ҳеч бир тарихчи томонидан шубҳа остига олинмайди. Савдо-сотиқ ишлари Хитой чегараларигача етиб келди. Аммо савдо-сотиқнинг бундай ривожланиши оддий халқ турмушини яхшиламаган деб ҳисобланади. Бунга эса унинг ҳукмронлиги даврида ижтимоий тенгсизлик сабаб юзага келган бир қатор халқ қўзғолонларини сабаб қилиб кўрсатадилар. Бундай ҳаракатлар баъзан диний тусга ҳам эга бўларди. Масалан, хорижийлар ва шиаларнинг суннийларга қарши чиқишлари шулар жумласидандир.

    Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлиги йилларида илм-фан ҳам жуда яхши ривожланди. Ўзи ёшлигидан кўплаб илмларни эгаллагани учун ҳам халифалиги замонида илмни ривожлантиришга эътибор берди. Замондошлари у ҳақида «Рашиднинг фаҳми, уламолар фаҳмидир», дейишарди (Суютий, «Тарихул хулафа»). Унинг илмга бўлган эътиборини баҳолашда у ташкил қилган «Байтул ҳикма», «Донишмандлик уйи» ташкилотини эсга олишади. «Байтул ҳикма» бир неча хона ва залларни ўз ичига олган эди ва унга Ҳиндистон, Юнонистон, Форсдан китоблар келтирилди, таржима ишлари бошланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Баъзи хоналар кутубхона, айримлари маъруза зали, бошқалари китоб чоп қилишга мўлжалланган хоналар эди. Ҳорун ар-Рашид «Байтул ҳикма»га насроний табиб Масавайҳни бошлиқ қилиб қўяди. Анқарадан келтирилган китобларни араб тилига таржима қилишга буюради. Бу асарлар тиббиёт, астрономия, фалсафага оид китоблар эди. Бағдодга талабалар оқиб келарди, масжидларда илм ҳалқалари кўп бўлар, бир масжид бир институт ишини бажарарди.

    Америкалик тарихчи Уильям Дюрант ёзади: «Тарихда қайси подшоҳ Ҳорун ар-Рашид каби атрофига ақлли олимларни тўплаганини билмайман». Абу Юсуфдек аллома давлатнинг бош қозиси эди. Абдуллоҳ ибн Муборак, Фузайл ибн Иёз, имом Молик ва Шофеъий каби олимлар шу даврда яшаган.

    Аббосийларнинг илк йилларида Talosда Хитой устидан қозонилган ғалаба халифаликда илмнинг ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Асирга олинган хитойлик аскарлардан қоғоз ишлаб чиқариш технологияси, порохлардан фойдаланиш технологиялари ўзлаштирилди. Халифаликнинг Самарқанд, Бағдод, Дамашқ, Қоҳира каби шаҳарларида қоғоз фабрикалари ишга туширилди. Ҳорун барча давлат ишларида қоғоз ишлатишни йўлга қўйди.

    Халифаликнинг парчаланиши

    Ҳорун ар-Рашид даври Ислом давлатининг олтин даври деб ҳисобланса-да, лекин айнан унинг ҳукмронлиги йилларида Аббосий халифалиги парчаланишни ва заифлашишни бошлади. Бу даврни арабшунос Эрик Валле «Халифалик давлатининг парчаланиш даври», деб атайди. Сабаби Ҳорун халифалиги даврида давлатнинг Африка қисми ажралиб кетди. Дастлаб 788 йилда Марокашда Ҳасан ибн Алининг авлодидан Идрис I халифаликдан мустақил бўлиб, идрисийлар сулоласига асос солди. Кейин эса Ифриқия волийси Иброҳим ибн Ағлаб 800 йилда ўзини мустақил деб эълон қилди ва халифаликдан ажралиб кетди. Бугунги Тунис ҳудудларида мазкур сулола 903 йилгача ҳукм сурди.

    Яманда 795 йилда аббосийлар волийси Ҳаммод ал-Барбарига қарши халқ қўзғолон кўтарди ва у 804 йилга келибгина бостирилди. Сурияда ҳамон уммавийларга хайрихоҳлик кучли эди. Ҳорун 796 йилда Фазл ибн Яҳёни у ерда тартиб ўрнатиш мақсадида юборди. Булардан ташқари, Шомдан қочган уммавийлар ҳамон Испанияда ҳукмронлик қилар ва бу аббосийларга жиддий хавф туғдириб турар эди. Шунингдек, саройдаги муҳит ҳам ёмонлаша бошлади. Аввалига, жуда катта ваколатлар берилган бармакийлар оиласига бўлган муносабат кескин ўзгарди. Табарий бунга тўрт эҳтимолий сабабни келтириб ўтади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Биринчидан, қариб қолган Яҳё Бармакий Маккага кетишни халифадан сўрайди. Аммо халифа ўрнига бирорта фарзандини тайинлашни сўраб буни рад этади. Яҳё Фазлни ўринбосар сифатида тайинлайди, аммо халифа бу ўринга Жаъфарни кўришни истайди.

    Иккинчидан, айни шу пайтда раққалик бир уламонинг Яҳё ва унинг оиласининг даҳрий экани ҳақидаги номаси халифа қўлига келиб тушади.

    Учинчидан, Жаъфар ибн Яҳё 788 йилдан буён ҳибсда сақланаётган Ҳасан ибн Али (р.а) авлодидан бўлган Яҳёни халифа рухсатисиз озод қилиб юборади. У Табаристонда қўзғолон кўтаргани учун ҳибсга олинган эди. Жаъфарнинг бу иши эса Халифага ёқмайди.

    Тўртинчидан, Ҳоруннинг Аббаса исмли синглиси бўлиб, уни Жаъфарга турмушга беради. Лекин келишувга мувофиқ бу никоҳдан фарзанд туғилиши мумкин эмас эди. Аммо шунга қарамай, Аббаса ҳомиладор бўлиб қолади. Бундай ҳақоратли сабабни Ибн Халдун ёқламайди ва бешинчи сабабни ўртага чиқаради, яъни бармакийлар оиласининг мамлакат молия тизимини ўзиники қилиб олганини сабаб қилиб кўрсатади. Шу тариқа 803 йилда Ҳорун бармакийларнинг ёш болаларидан ташқари барча аъзосини қириб ташлайди.

    Ҳорун ар-Рашид образининг идеаллаштирилиши

    Ҳорун ар-Рашид даврини, хусусан, халифа шахсини идеаллаштирган энг машҳур асар арабларнинг машҳур «Минг бир кеча» эртаклар туркумидир. Мутахассислар унинг шахсининг идеаллаштирилишини бир нечта сабаблар билан тушунтиради.

    Биринчидан, унинг адабиётда тасвирланган хусусиятлари, аввало, ахлоқий-руҳий хусусиятлардир. У тақволи, адолатли ва саховатли халифа сифатида гавдалантирилади. У ҳамжиҳатлик ва адолат устувор бўлган ҳукмронликни ўзида мужассам этган. Халифанинг шариатга, ислом аҳкомларига, фиқҳга катта эътибор бериши ва адашган тоифалар билан қилган мужодалалари унга нисбатан бундай қарашни тасдиқлаган. Хусусан, у халифалик рутбасига ҳақиқий олдинги буюкликни қайтарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Иккинчидан, Ҳорун ар-Рашид ва ундан олдинги халифа ал-Ҳодий ўртасидаги катта фарқ ҳам унга нисбатан ҳурмат-иззатни юқори бўлишига сабаб бўлган омиллардан биридир. Бу бир томондан бўлса, иккинчи томондан унинг давридаги нисбатан тинч ҳаёт ва ундан кейин ал-Амин ва ал-Маъмун ўртасида бошланган тахт учун курашлар ва фуқаролик урушлари ҳам унинг шахсига бўлган ижобий қарашни шакллантирган. Аббосий давлатини заифлаштирган мазкур можаро ислом тарихида тўртинчи фитна деб номланган.

    Учинчидан, Ҳорун ар-Рашиднинг идеал халифа қилиб тасвирланиши «рисоладаги шаҳзода, рисоладаги амир» қиёфасини яратиш йўлидаги бир дастурни яратиш мақсадида амалга оширилган ишлардан биридир. VIII асрда ислом оламида адабий жанр сифатида пайдо бўлган «амирлар кўзгуси» жанрининг мақсади барча амирлар эргашиши лозим бўлган «комил шаҳзода» образини яратиш эди. «Минг бир кеча» муаллифлари эса бунга прототип сифатида Ҳорун ар-Рашидни танлаб олган. Дастлаб оғзаки тарзда тарқалган «Минг бир кеча» XIII асрга, яъни халифалик заифлашиб қолган даврга келиб бир жойга жамланди ва китоб ҳолига келтирилди. Бу даврда эса барча кучли, мукаммал бир халифага муҳтож эди. «Минг бир кеча»даги Ҳорун ар-Рашид эса уларнинг бу кемтигини тўлдириши лозим эди.

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, халифа Ҳорун ар-Рашид ҳақиқатда тарихдаги энг мураккаб шахсиятлардан бири бўлиб қолаверади. Унинг даврида амалга оширилган илм-фан ривожидаги ишлар кейинчалик юз берган уйғониш даврига асос яратиб берди десак, муболаға бўлмаса керак. Давлат сиёсати ва ҳудудий бирлик борасида унинг даврида бошланган маҳаллий ҳокимларнинг қўзғолонлари кейинчалик халифалик таркибидан Хуросон, Мовароуннаҳр каби ўлкаларнинг мустақил бўлиб ажралиб чиқишига замин ҳозирлади.

    Хатиб Бағдодий ўзининг «Тарихи Бағдод» асарида Фузайл ибн Иёз тилидан Ҳорун ар-Рашид фаолиятига шундай баҳо беради: «Фузайл ибн Иёз айтади: «Мен учун мўминлар амири Ҳорун ар-Рашиднинг ўлимидан оғирроқ жудолик йўқ, агар иложи бўлганида умримдан унга берган бўлардим».

    Аббосийларнинг бешинчи халифаси, амир-ул мўминин Ҳорун ар-Рашид 809 йил 24 март куни Хуросоннинг Тус шаҳрида 44 ёшида вафот этган эди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    14.09.2020, 11:10   Изоҳ (0)   56697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чехия ҳукумати мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилди

    14.09.2020, 10:11

    Исроил ҳукумати коронавирус сабаб уч ҳафталик карантин жорий этишга қарор қилди

    14.09.2020, 09:39

    Австрияда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди

    14.09.2020, 08:51

    АҚШда давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлган

    13.09.2020, 23:26

    ОАВ: Афғонистонда жангарилар уюштирган ҳужум оқибатида 10 нафар полициячи ҳалок бўлган

    13.09.2020, 22:24

    Фото: Ёввойи жониворларнинг энг кулгили суратлари

    13.09.2020, 15:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.