• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда аҳолининг ярми коронавирус вакцинасини қабул қилишга қарши чиқмоқда

    Россия Олий иқтисодиёт мактаби тадқиқоти 2020 йилнинг ёзида коронавирус вакциналарига қарши бўлган кишилар сони 8 фоизга ўсганини кўрсатди. Одамларнинг аксар қисми эпидемия ўйлаб топилган фитна эканини таъкидлаган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Россияликларнинг деярли ярми (45,6 фоиз) бу Россия вакцинаси ёки хорижда ишлаб чиқилган вакцина бўлишидан қатъи назар, ҳеч қачон эмланмасликни афзал кўрган. Сўровнома Олий иқтисодиёт мактабининг эксперт-таҳлил дирекцияси томонидан ўтказилган.

    Вакцинадан фойдаланишни истамаётган кишиларнинг 24,6 фоизи оммавий вакцинация қилиш жараёнини кузатишга қарор қилган, улар эмлашнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини аниқ билишни истайди. Яна 25 фоиз респондентлар эса ҳар қандай турдаги вакцинага қарши чиққан.

    Ёз давомида коронавирус вакцинасига қарши россияликлар сони 8 фоизга ошган.

    5 – 7 сентябрь кунлари бир нечта электрон ресурсда интернет-сўровнома ўтказилган. Унда 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган 9 минг нафар россиялик иштирок этган.

    Июнь ўрталарида ўтказилган худди шундай сўровнома билан таққослаганда коронавирус инфекциясига қарши вакцина яратилганидан кейин уни қабул қилишни истамайдиганлар сони 13,2 фоизга камайгани маълум бўлган. Овоз берувчиларнинг 18,6 фоизи бу йил эмланишни истамайди ва келаси йили бу борада бир тўхтамга келиши мумкин.

    Россияда пандемия бошланганидан бери эпидемиянинг хавфлилик даражаси ошириб юборилаётгани манфаатдор шахслар томонидан ўйлаб топилган деб ҳисобловчилар сони ошиб бормоқда. Май ойида россияликларнинг 32,8 фоизи шундай фикрда эди, эндиликда ушбу кўрсаткич 43,4 фоизга етган. Сўровномада қатнашган ҳар бешинчи респондент Россияда эпидемиянинг иккинчи тўлқини давом этаётганини билдирган.

    Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи (54,4 фоиз), Сибир (46,5 фоиз) ва Марказий федерал округларида (46,5 фоиз) одамлар шундай фикрда эканини айтган.

    Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, Москвада коронавирусга ишонмайдиганларнинг сони минимал даражада паст (34,7 фоиз). Россия пойтахти аҳолиси коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрмоқда.

    «Москвада ҳар учинчи фуқаро коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини давом этаётганини билдирган», — дейилади тадқиқотда.

    Мавзуга доир: Москвада кўнгиллиларни COVID-19’га қарши эмлаш бошланди

    «Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин камайгани туфайли касалликка ишонмайдиган одамлар сони яна орта бошлаган», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Руслан Артамонов.

    «Кўпчиликка вирус назарий жиҳатдан ахборот майдонида таҳдид қилган, лекин одамлар иқтисодий қийинчиликларга дуч келган, ўз-ўзини яккалаш тартибида эса турли чекловлар бўлган», — дейди Артамонов.

    Март ойи охирида Москвада ва кейинчалик бошқа ҳудудларда карантин тартиби жорий этилган. 31 март куни коронавирус бўйича Россия тезкор штаби 73 та ҳудудда коронавирус юқтириб олганлар сони 2 минг нафардан ошганини хабар қилган. 11 майдан Россия президенти Владимир Путин қарорига кўра чекловлар босқичма-босқич бекор қилина бошлади. Ўша вақтда 85 та ҳудудда COVID-19’га чалинганлар сони 200 минг нафардан кўпроқ эди. Сентябрь бошига келиб Россиянинг бир нечта ҳудудларида турли чекловлар бекор қилинди, мамлакат бўйича коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион нафардан ошиб кетган.

    Артамоновнинг фикрларига Халқаро тиббиёт кластери бош директорининг маслаҳатчиси Ярослав Ашихин ҳам қўшилмоқда.

    «Одамлар коронавируснинг у қадар хавфли эмаслигига баҳо бера бошлади. Бундан ташқари, олимлар чегаралар очилганидан кейин касалланишлар сони ошиб кетиши ва иккинчи тўлқин бўлиши борасида тушунтириш бера олмаяпти. Шунингдек, клиникалар беморларга тўлиб кетмаган, шу сабабли ҳам касалликка ишонмайдиганлар сони кескин ортди», — деган Ашихин.

    У вазиятга тўғри баҳо бериш учун кўпроқ илмий анжуманлар ва тадқиқотлар ўтказиш лозим деб ҳисобламоқда.

    «Барчага маълум ахборотлар бор. Россияда 18 минг нафардан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган, бутун дунёда COVID-19 оқибатида кузатилган ўлимлар сони эса 900 мингтадан ошиб кетди. Пандемия бутун дунёни қамраб олган. Деярли ҳар бир оилада муаммолар кузатилган, кўплаб одамлар касалликка чалиниб, ундан тузалган айни вазиятда мавжуд нарсаларга ишонмаслик абсурдга ўхшайди», — деган Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Владимир Чуланов.

    Пандемиянинг Россиядаги иккинчи тўлқини ҳақидаРоссияликларнинг чегаралар очилиши коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланишига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлари деярли 50 га 50. 45,3 фоиз иштирокчи чегараларнинг очилиши, 45,3 фоиз одам эса фуқароларнинг курортларда ҳордиқ чиқариши ёки хорижга бориши касалланишлар сонини оширишига овоз берган. Жамоат транспорти фаолиятини бошлагани (17 фоиз), мактаб ва боғчаларнинг очилиши (15,2 фоиз) ҳам пандемияга салбий таъсир қилиши ҳақида гапирган респондентлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

    Сўровномада қатнашганларнинг деярли ярми яъни 47,6 фоизи давлат коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланадиган бўлса, чегараларни ёпиши кераклигини айтган. 26,2 фоиз респондентлар жамоат жойларини ёпиш, ҳар бешинчи иштирокчи эса (22,15) баҳордаги каби ўзни яккалаш тартибини жорий қилиш жавобини танлаган.

    Респондентларнинг 45,3 фоизи баҳордаги каби тартиб жорий қилинса унга риоя этишга тайёр. 18 фоиз иштирокчилар эса ўз хоҳишига кўра мазкур тартибга бўйсунмасликни афзал кўрган, ҳар ўнинчи россиялик (9,9 фоиз) эса фақат жарима тайинланишига сабаб бўладиган қоидаларга амал қилмоқчи.

    Коронавирус ва мактабМактаблар Роспотребнадзор талабларига қатъий амал қилиб келмоқда, дейилади тадқиқотда (сўровномада болалари мактабга қатнайдиган ота-оналар иштирок этган). Мактабларнинг 75 фоизида муассасага кираверишда тана ҳарорати ўлчанади, ярмидан кўпида битта синфда таълим олиш тартиби ишламоқда. Шунга қарамай, ҳар ўнинчи мактабда ўқитувчилар коронавирусга тест қилинмоқда. Иштирокчиларнинг 57,7 фоизи амалга оширилган ишлар коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг камайишига таъсир кўрсатмаслигини билдирган.

    Мавзуга доир: АҚШ давлат котиби Россия ва Хитойусга қарши вакцинани пиар қилишда айблади

    Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши икки компонентли вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олган. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади.

    Вакцинани яратиш ва тадқиқ қилиш ишларини молиялаштирувчи Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2020 йил октябрь ойидан бошланишини айтган. Кейинчалик Россияда хавф гуруҳига кирувчи кишиларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2020 йилнинг ноябрь—декабрь ойларида бошланиши ҳақида хабар берилди.

    12.09.2020, 11:59   Изоҳ (0)   36596
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 307 кишида, Қирғизистонда эса 77 кишида коронавирус аниқланди

    12.09.2020, 11:15

    БМТ: «Коронавирус туфайли дунёда яна 176 млн киши қашшоқлашиши мумкин»

    12.09.2020, 10:28

    Трамп Исроил ва Баҳрайн тинчлик шартномаси имзолашга келишганини маълум қилди

    12.09.2020, 08:33

    Трамп Путин ва Ким Чен Ин билан яхши муносабатда бўлгани учун танқидларга учраётганини маълум қилди

    12.09.2020, 07:15

    11 сентябрь терактларида кимлар вафот этган? The New York Times томонидан қурбонларга бағишлаб чоп этилган некрологлар

    12.09.2020, 02:32

    Товуқхонага айланган синфхона, кул бўлган автомобиль, ишсиз турган автобуслар. 11 сентябрь суратлари

    11.09.2020, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.