• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    11 сентябрь терактларида кимлар вафот этган? The New York Times томонидан қурбонларга бағишлаб чоп этилган некрологлар

    Bookmate хизмати «11 сентябрь воқеалари. Энг даҳшатли террористик ҳужум қурбонлари — А’дан З’гача» номли китобни чоп этди. Китоб 2001 йил 11 сентябрдаги Нью-Йоркда юз берган теракт пайтида ўлганларнинг некрологларидан иборат. Бу матнлар биринчи марта 2001 йилда The New York Times газетасида чоп этилган. Ҳар бир марҳум ҳақида 2,5 мингдан ортиқ ёзув — инглиз алифбосидаги ҳар бир ҳарф учун ўнлаб, баъзан эса юзлаб. Meduza мазкур некрологларнинг бешта бобини эълон қилди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    2001 йил 11 сентябрь куни эрта тонгда иккита самолёт Ню Ёркдаги Жаҳон савдо марказининг шимолий ва жанубий минораларига урилди. Бироздан кейин яна бир самолёт Пентагон биносига, яна бири Пенсилвания штатидаги далаларга қулади. Усама бин Ладен бошчилигидаги «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи томонидан уюштирилган теракт натижасида 3000 га яқин одам ҳалок бўлди. Уч кундан сўнг, шаҳарнинг асосий газетаси The New York Times қурбонлар ҳақидаги қисқа ёзувларни чоп этишни бошлади. Ушбу матнларнинг бир нечтаси 2001 йил 31 декабргача ҳар куни нашр этилган. Кейинчалик яна бир неча юзтаси чоп қилинган.

    Ўт ўчирувчилар ва воситачилар, шифокорлар ва муҳандислар, ҳисобчилар ва стюардессалар, чет элликлар ва сайёҳлар, ёш-у қари, болалар ва ота-оналар. Уларнинг сони жами 2278 кишини ташкил этди ва бу замонавий журналистика тарихидаги энг амбицияли, қўрқинчли ва таъсирчан лойиҳалардан бири ҳисобланади. 97 та некролог Д ҳарфи, 129 таси Л ҳарфи билан, 8 таси Қ ҳарфи, 235 таси М ҳарфи билан бошланган.

    А

    Жеймс Амато

    Суягигача ўт ўчирувчи бўлган шахс

    Бруклин биринчи бўлимида хизмат қилган капитан Жеймс Амато ёнғинларни ўчиришни яхши кўрарди.

    Ёнғин станциясида жим ўтириш унинг иши эмас эди — қаерда ва нима бўлаётган бўлса ҳам, у доимо воқеалар марказида бўлишни хоҳлар эди. Бир неча йил давомида шаҳарнинг энг гавжум ўт ўчириш гуруҳларидан бирида ишлаганидан сўнг у биринчилардан бўлиб ёрдамга келиш учун элита қутқарув бўлимига кирди.

    «У нималардир ўзига боғлиқлигини, дунёни яхши томонга ўзгартириши мумкинлигини жуда яхши кўрарди. У топшириқ бўйича ҳамма билан бирга шошилишни яхши кўрарди. У суягигача ўт ўчирувчи эди», — дейди унинг акаси, Купер Сити шаҳридан бўлган ўт ўчирувчи Ли Амато.

    Ака-укалар таътилларини бирга, баъзан Флорида шаҳрида, баъзан чанғи қиялигида ўтказарди. Ли Аматонинг айтишича, укаси унинг дунёдаги энг яхши дўсти бўлган.

    Лонг-Айленддаги Ронконкома ҳудудида яшаган ва коллежда кураш билан шуғулланган тўрт фарзанднинг отаси капитан Амато ўлим хавфига бир неча бор дуч келган. Болалигида у менингитдан вафот этишига бир бахя қолган. 11 сентябрдан бироз олдин, ёнғинни ўчириш пайтида, у шланг ўрнатилишини кутиб турган одамларига зудлик билан ёнаётган бинони тарк этишни буюрган. Улар бинодан чиққанидан бир неча сония ўтгач портлаш юз берган.

    А ҳарфи учун жами 92 та некролог нашр қилинган.

    Л

    Жон Леннон

    Идеал мослик

    Агар сизнинг исмингиз Жон Леннон бўлса, тахаллус олишингиз керак бўлади. Жон Ленноннинг отаси, шунингдек, Жон ҳам Жек эди. Жон Ленноннинг ўзи эса Жей бўлишга қарор қилган. Унинг ўғли Жон учинчи эса Жон бўлиб қолмоқда, онаси Патрисия эса уни бир неча бор огоҳлантирган: «Мен унга айтаман — нима қилаётганинг ҳақида ўйлаб кўр».

    Бошқа болалар — Мелисса, Кати ва Кристофер билан бундай муаммолар йўқ.

    44 ёшли Леннон порт маъмурияти полицияси ходими бўлиб, Жерси-Сити шаҳрида суд ижрочиси бўлиб ишлаган ва маҳбусларни ташиган. У оиласи билан Нью-Жерси штатининг Хауэлл шаҳарчасида яшаган.

    Патрисия ва Жон 15 ёшида учрашган, улар Бруклиннинг қўшни ҳудудларида яшаган. Жон ўғил болалар мактабига борди, Патрисия қизлар мактабига борди. Уларнинг дўсти танишувга сабаб бўлди. У жим эди. У мулойим. Идеал мослик. Тез орада улар эр-хотин бўлди. «Бу биринчи қарашдаги севги эди. Менда ҳеч қачон бошқаларга қараш истаги бўлмаган ва у ҳам бундай қилмаган. Биз ҳар куни бир-биримизни кўрардик», — дейди Леннон хоним. Улар 23 ёшида турмуш қурган.

    «Биз учрашганимиздан бир неча йил ўтгач у 16 ёшида мен у уйланадиган қиз эканлигимни билганини айтган. Буни эшитиб, уни ақлдан озган, деб ўйладим. Аммо у билар эди. У билар эди», — дейди Леннон хоним.

    Л ҳарфи остида жами 129 та некролог нашр қилинган.

    П

    Ванда Принс

    Қаҳва шифо

    Ванда Принс қаҳва олдида ожиз эди. У ҳар доим эри Эдварддан ғазабланса — эри ҳаммом полида ифлос кийимларни, раковинада ювилмаган идишларни қолдирганда — эри аччиқ қаҳва билан унинг кайфиятини яхшилашга муваффақ бўлган. «У шунчаки қаҳвани яхши кўрарди», — дейди Эдвард Принс.

    Ванда чиройли эди. Ванда «Метс»га, Эдвард «Янкилар»га мухлислик қиларди. Ванда мушуги Лакини яхши кўрарди. Мушук Эдварднинг фақат асабига тегарди.

    Улар Гианц стадиони ташқарисидаги пикникда тасодифан учрашишган. Ўша пайтда иккаласининг ҳам севгилиси бўлган. Аввалги муносабатлар бузилгач улар иккинчи учрашувда бир-бирларини севиб қолган.

    30 ёшли Ванда Принс бутун кун давомида Жаҳон савдо марказининг жанубий минорасининг 94-қаватида жойлашган Fidusiary Trust компаниясида трейдер бўлиб ишлаган. Одатда у иш жойига эрталаб соат 07:30 гача етиб келган ва кечки соат 19:30да Статен-Айлендга, уйига қайтиб келган. Уйда ўт ўчирувчи эри Эдвард уни кечки овқат ва бир чашка қаҳва билан кутиб турарди.

    П ҳарфи учун жами 111 та некролог нашр қилинган.

    Т

    Жанетта Цой

    Ишдаги биринчи кун

    11 сентябрь куни эрталаб соат 09:00 да Жанетта Цой ҳаётидаги янги саҳифа бошланиши керак эди. Бу унинг янги мамлакатда янги иш бошлашининг биринчи куни эди. У ва турмуш ўртўғи Ню Ёрк шафағи каби катта ва ёрқин ажойиб келажак уларни кутаётганига ишонишарди. 32 ёшли Жанетта Цой Қозоғистондан эндигина келган эди, унинг дунёдаги энг баланд бинолардан бирида жойлашган Marsh&McLennan компаниясида бухгалтер сифатида ёлланганига ишониши   қийин эди. Уни қувончли ҳаяжон қамраб олганди ва у 23 августда Америкага келганидан кўп ўтмай эри ва тўрт ёшли қизини Жаҳон савдо марказига экскурсияга олиб борган.

    Унинг эри Вячеслав Лигай ўша куни эрталаб Жанет жуда шошилганини эслайди. «У янги ишга кечикишдан жуда қўрқарди. У ҳамма нарсани яхши бошлашни жуда хоҳларди», — дейди у.

    Эгизак миноралар қулаб тушганидан анча кун ўтгач, у қизи Александрага нима бўлганини тушунтириш учун сўз топишга ҳаракат қилди. У Жаҳон савдо марказига қилинган экскурсия фотосуратларни қидирди, лекин улар ҳам ғойиб бўлганди. Қариндошлари уни ва Александрани Қозоғистонга қайтиш учун чақиришди. Аммо у қайта олмайди. «Тирикми ёки ўликми, хотиним шу ерда. Биз бу ерда эканмиз, у биз билан», — дейди Вячеслав.

    Т ҳарфи учун жами 77 та некролог нашр қилинган.

    З

    Чже Сзен (Zhe Zeng)

    «Мутлақо фидойи одам»

    Чже Сзен хавфсизликда эди. Биринчи самолёт шимолий минорага урилганида у Бруклин кўприги яқинидаги метродан чиқиб кетаётган эди ва Баркли кўчасида, Жаҳон савдо марказининг вайроналаридан бир неча мавзе нарида туриши мумкин эди. У Нью-Йорк банкининг Америка қимматли қоғозлар бўлимида лойиҳа менежери бўлиб ишлаган.

    Аммо ҳамма Зак деб атайдиган 29 ёшли Чже Сзен биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича сертификатланган мутахассис эди. Ускуналар учун офисга югуриб кириб, у чанг ва кул босган кўчалар тубига ташланди. 11 сентябрь воқеалари ҳақидаги хабарларда уни ишбилармонлик костюмида харобалар орасида ишлаётганини кўриш мумкин. Ўшандан бери у ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.

    «Уни таниганларнинг барчаси умуман ажабланмаган. У мутлақо фидойи одам эди — ҳар қандай вақтда у ёрдам беришга тайёр эди. Менимча, бу ҳақиқий қаҳрамонлик». — дейди унинг бошлиғи Пегги Фаррел.

    З ҳарфи учун жами 20 та некролог нашр этилган.

    Аввалроқ The New York Times АҚШдаги COVID-19 қурбонларига бағишлаб газетанинг бош саҳифасида уларнинг исмини чоп этганди.

    12.09.2020, 02:32   Изоҳ (0)   37382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Товуқхонага айланган синфхона, кул бўлган автомобиль, ишсиз турган автобуслар. 11 сентябрь суратлари

    11.09.2020, 23:34

    Россияда барча мигрантлардан бармоқ изларини олиш режалаштирилмоқда

    11.09.2020, 21:09

    Трамп АҚШнинг бошқаларга номаълум қуроллари борлигини маълум қилди

    11.09.2020, 20:37

    Арманистонда коронавирус сабабли 2021 йилнинг 11 январигача карантин эълон қилинди

    11.09.2020, 20:11

    Киевда коронавирус билан касалланиш бўйича суткалик рекорд янгиланди. Шаҳарда карантин чекловлари қайтарилмоқда

    11.09.2020, 19:10

    Иорданиядаги ҳарбий базада портлаш содир бўлди (видео)

    11.09.2020, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.