Футбол бўйича Саудия Қирол Кубогининг ярим финалида “Ан-Насср” 1 май, чоршанба куни “Ал-Ҳолиж”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Криштиану Роналду ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. 37-дақиқада Садио Мане пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлимда эса Ар-Риёд клуби фаол ҳаракат қилди. 57-дақиқада Роналду дублни расмийлаштирди. 82-дақиқада “Ал-Ҳолиж” футболчиси Алтрес ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Учрашув 3:1 ҳисобида “Ан-Насср”нинг ғалабаси билан якунланди ва жамоа финал йўлланмасини қўлга киритди.
Яна бир ярим финал баҳсида “Ал-Ҳилол” “Ал-Иттиҳод” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиққанди.
Саудия Қирол Кубоги
1/2 финал
1 май, чоршанба
“Ан-Насср” – “Ал-Ҳолиж” 3:1
Голлар: 1:0 – Криштиану Роналду (17), 2:0 – Мане (37, пенальти), 3:0 – Криштиану Роналду (57), 3:1 – Алтрес (82).
Изоҳ (0)