• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пастдарғомда «1000 та жўжа боқиб, камбағалликдан қутулган йигит» маҳалла раисининг ўғли, туман прокурори эса шу «спектакл» муаллифларидан бири бўлиб чиқди

    Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида «Темир дафтар»га киритилган камбағал хонадон вакили деб мухбирларга таништирилган йигит маҳалла раисининг ўғли бўлиб чиқди, бу ҳолатдан сектор раҳбари ҳисобланган туман прокурори ҳам хабардор бўлган, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

    «1000 та жўжа спектакли»

    «Kun.uz» нашрида 5 сентябрь куни Пастдарғом тумани «Қўқони» маҳалласида яшовчи Достон Тиркашев билан интервью эълон қилинган. Унда йигит тадбиркорликни энди бошлагани, секин-аста оила ўз имкониятларини тиклаб бораётгани, отаси айни вақтда Россияда (меҳнат муҳожирлигида) экани ёритилганди.

    «Очиғи, маҳалладан бизга ҳар сафар ёрдам берилганда уялардим, виждоним қийналарди... Доимий ишим бўлмагани сабабли рўзғоримизда сўнгги ойларда анча етишмовчилик бўлгани рост...», — деган ўша интервьюда Достон. У маҳалла вакиллари таклифи билан жўжа боқишни бошлагани, «ҳудуд раҳбари бўлган туман прокурори ҳам келиб, далда бергани»ни таъкидлаган.

    «Биринчи сафар беш миллионга яқин даромад олдик. Мана бу кўриб турганларингизни боқаётганимга 10 кунча бўлди. Бу сафар беш миллион соф фойда олишни режалаштириб турибмиз. Очиғи, энди ишимни топдим», — деган Достон мана шу иш ортидан топилган пулга оила қургани, 30 кишилик тўй ўтказганини ҳам айтиб ўтган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Kun.uz»нинг қўшимча қилишича, Достон Тиркашев буларнинг барини сўзлаб берган вақтда маҳалла раиси Ҳусниддин Турсунов ва туман прокурори Асрор Валиев ҳам мухбирлар билан бирга бўлган; ўшанда прокурор бу хонадонни камбағалчиликдан чиқаришга бош-қош бўлаётганини тасдиқлаган.

    Буни маҳалла раиси Турсунов ҳам тасдиқлаб, прокурор Достоннинг тадбиркорлик қилишига кўмаклашаётгани, қудуққа насос ташлаб бергани ҳақида гапирган. Бундан ташқари, бу оилага давлат томонидан нақд пул кўринишда моддий ёрдам берилгани, уйи эса ҳашар йўли билан таъмирлангани ҳам маълум қилинган.

    Мақола эълон қилингач, «Kun.uz» сайтига Достон Тиркашев яшовчи қишлоқдан кўплаб эътирозлар тушган. Бу эътирозларда Достоннинг отаси Россияда эмаслиги, балки айнан шу маҳалла раиси (Ҳусниддин Турсунов) экани таъкидланган. Шундан сўнг нашр мухбирлари яна «Қўқони» маҳалласида бўлиб, эътирозлар асосли эканини аниқлаган.

    Шунга қарамай, Достон Тиркашевнинг укаси улар маҳалла раисининг фарзандлари эканини яширишга уриниб, «Дадам Россияда, маҳалла раиси бу уйда турмайди», деган. Ҳусниддин Турсуновнинг ўзи эса ўша куни шошгани, «Темир дафтар»га киритилган оила сифатида кимни кўрсатишни билмай қолганини маълум қилган.

    Ҳокимлик муносабати

    «Kun.uz»да 8 сентябрь куни эълон қилинган «1000 та жўжа спектакли» ҳақидаги мақоласи юзасидан Пастдарғом тумани ҳокимлиги муносабат билдирди. Унда таъкидланишича, «маҳалла оқсоқоли маҳалласида камбағаллик бўйича қилинган ишларни ўрганишга келган мухбирга ёлғон маълумот берган».

    «Яъни, раис ўз хонадонига кириб, бу кам таъминланган оиланинг уйи эканини айтган. Ушбу ҳолат туман мутасаддилари томонидан тегишли тартибда танқидий муҳокама этилади ва жиддий хулоса қилинади», — дейилади туман ҳокимлиги муносабатида.

    Туман прокурорининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ваколатли идоралар ҳозирча бирор муносабат билдиргани йўқ, шунингдек, журналистларнинг ушбу хонадон вакиллари билан учрашувини ташкиллаштиришга масъул бошқа ташкилотлар ҳам воқеа бўйича ҳозирча бирор изоҳ бермади.

    Мавзуга доир:

    • Бош прокуратура «Андижонча спектакл» бўйича айрим шахслар жазолангани, мансабдорлар огоҳлантирилганини айтди, бироқ уларнинг кимлигини ошкор этмади
    • Ёлғон ваъда, саккиз ойлик текин меҳнат ва таҳдидлар. Андижонлик аёллар хотиржам яшаши учун яна қанча қийналиши керак?
    • Президентга «андижонча спектакл» қўйилгани ростми?

    08.09.2020, 12:43   Изоҳ (0)   62510
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Истанбулдаги тунги клубда 39 кишини отиб ташлаган ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    08.09.2020, 12:24

    Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади

    08.09.2020, 12:12

    Фарғонада 1,3 млрд сўмдан ортиқ табиий газ ўғирланиши ҳолатлари аниқланди

    08.09.2020, 11:58

    Абдулла Арипов Тожикистонга боради

    08.09.2020, 11:11

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 44 минг кишидан ошди

    08.09.2020, 10:58

    Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендия ҳамда кўкрак нишони таъсис этилди

    08.09.2020, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.