Ўзбекистонда 8 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 44 107 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, яна икки бемор коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган — Учтепа туманида яшаган 72 ёшли эркак ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли аёл.
Айни пайтда Ўзбекистонда 41 594 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2157 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 356 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 367 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)