Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва тақиқланган ташкилот тузишда айбланиб қидирувга берилган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ.
Маълум қилинишича, 7 сентябрь куни Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 159-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-2-моддаси 1-қисми (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) ва 244-2-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирувда бўлган А.А.ни қўлга олган.
«Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади», – дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳ (0)