Футбол бўйича Ўзбекистон Про-Лигасининг 5-туридан ўрин олган икки ўйин 7 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтди.
«Зомин» жамоаси ўз уйида «Турон»ни қабул қилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Абдулазизхон Абдурашидов яйпанликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан бир ўтар-ўтмас Суннатилло Эрматов мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим якунланиши арафасида Элдор Каримов «Турон»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
«Турон» мазкур ғалабадан кейин очколарини 12 тага етказиб олган ҳолда пешқадам «Шўртан»га етиб олди. «Зомин» (3) эса 7-ўринда бормоқда.
Яна бир ўйин «Оқтепа» ва «Динамо» ўртасида кечди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Владислав Фомин ҳисобни очди. 58-дақиқада «Динамо» Шаҳзод Ҳамидовнинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб бўлиб қолди. Самарқандликлар 78-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
«Оқтепа» 8 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди, 4-поғонадаги «Динамо» ҳисобида 7 очко бор.
Про-Лига
5-тур баҳслари
7 сентябрь, душанба
«Зомин» — «Турон» 1:2
Голлар: 0:1 – 45+1 Абдулазизхон Абдурашидов, 1:1 – 45+2 Суннатилло Эрматов, 1:2 – 82 Элдор Каримов.«Оқтепа» — «Динамо» 1:1
Голлар: 1:0 – 30, пенальти Владислав Фомин, 1:1 – 78 Шоҳруҳбек Абдураҳмонов.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)