• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Бепул клиникалар ҳақида гапирмаяпман, ҳатто пулга ҳам бўш койка топиш қийин». Тошкентда коронавирусдан даволанаётган «Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис интервьюси

    Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг коронавирусга чалингани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Канчельскис эса касалхонада ётган вақтида рус нашрларидан бири — «Спорт-Экспресс»га коронавирусдан даволаниш жараёни, марказлашган форматда ўтказилган Ўзбекистон чемпионати, Остон Ўрунов ва Жасур Жалолиддиновнинг Россия Премьер Лигасидаги истиқболлари ҳақида интервью берди. «Дарё» қуйида ушбу интервьюни ўзбек тилида тақдим этади.

    Вирус

    Фото: «Навбаҳор» ФК

    Фото: «Навбаҳор» ФК

    — Андрей, ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

    — Раҳмат, ҳозир яхши. Пайшанба кунидан (3 сентябрдан изоҳ — «Дарё») бошлаб касалхонада даволанмоқдаман. Таблеткалар, уколлар.

    — Уколлар кўпми?

    — Кунига уч марта. Коронавирус учун ижобий тестдан ўтганимдан сўнг тўғри касалхонага боришни хоҳладим. Аммо ҳозирда Тошкентда бу борада қийинчиликлар мавжуд.

    — Касалланганлар шу даражада кўпми?

    — Ҳаддан зиёд! Бепул клиникалар ҳақида гапирмаяпман — пулга ҳам бўш койка топиш қийин. Томография қилиш учун навбатда бир соат кутишимга тўғри келди.

    — Даҳшат.

    — Якунда дўстларим COVID-19’га ихтисослашган хусусий клиникага жойлаштиришди. Бу ерда жуда малакали шифокорлар бор. Улар мени тўлиқ текширди, кўплаб тестлар топширдим. Компьютер томографиясида ўпканинг 20 фоизи зарарланганлиги аниқланди. Шифокор вақтида келганимни акс ҳолда жиддий муаммолар пайдо бўлиши мумкинлигини айтди.

    — Қачон касал бўлдингиз?

    — 28 август. Биринчи кунларни меҳмонхона хонасида ўтказдим. Ўзимни яхши ҳис қилдим, йўтал ҳам, иситма ҳам йўқ эди. Кейин эса бирдан 39 га чиқди. Шундан сўнг ҳамма касалхонага эҳтиёж борлигини тушунди.

    — Ҳид сезиш йўқолдими?

    — Йўқ. Аммо ҳеч нарса қилишни хоҳламадим. На ейишни на ичишни ва на гапиришни. Фақат шифтга қараб ётдим. Иштаҳа йўқолди. Бир неча кун ичида беш килограмм вазн йўқотдим.

    — Хўш, хўш.

    — Аммо касалхонада тезда соғайиб кетдим. Ҳозир қандайдир қувноқлик пайдо бўлди ва иштаҳа қайтди. Тана ҳароратим ҳам жойида, қон босими ҳам. Мен айниқса, асоратлар олди олинганидан хурсандман. Шу тариқа тузалмоқдаман.

    — Касалхонада яна қанча ётасиз?

    — Уч кун (суҳбат 5 сентябрь куни бўлиб ўтган) — аниқ. Кейин яна тест топшираман. Агар динамика ижобий бўлса ва шифокорлар рухсат берса, мен дарҳол Наманганга кетаман.

    — Ташхисни қачон эшитдингиз, қўрқув бўлмадими?

    — Ростини айтсам, йўқ. Менимча, бундай вазиятда энг муҳими, ваҳимага ва умидсизликка тушмаслик керак. Аксинча, одам яхшиликка умид қилиши ва шифокорларнинг барча кўрсатмаларига амал қилиши лозим. Ишончим комилки, уларнинг ёрдами билан вирус мағлуб бўлади ва яқин орада мен ўзимнинг севимли ишимга қайтаман.

    Тошкент

    Фото: «Навбаҳор» ФК

    Фото: «Навбаҳор» ФК

    — Эшитишимча, «Навбаҳор»да кўпчилик касалланган.

    — Ҳа, етти нафар футболчи, массажчи ва видеотасвирчи. Асосийси, биз Наманганда яшаганимизда ҳаммаси жойида эди. Улар базада изоляция қилинган, контактлар минималлаштирилганди. Шу билан бирга учрашувларни хотиржам ўтказаётгандек. Тўсатдан август ойида федерация навбатдаги тўртта тур айнан бир шаҳарда ўтказилишини эълон қилди.

    — Қайси шаҳар?

    — Тошкентда. Мен бунга қатъиян қаршилик билдирдим, айниқса, у ерда коронавирус тарқалиши авж олганди. Афсуски, бошқа клублардаги ҳамкасбларим буни қўллаб-қувватламади. Бу ерда ҳамма лига раҳбарияти билан баҳслашишдан, ўз фикрларини очиқ айтишдан қўрқади. Истиснолар бор: «Пахтакор» устози Шота Арвеладзе ва мен.

    — Натижада барча жамоалар Тошкентга келдими?

    — Ҳа. Биринчи учрашувни ўтказдик, битта футболчимиз касал бўлиб қолди. Ва кейин — занжирни узишнинг имкони бўлмади. Еттита ўйинчимиз касал бўлди. Шундан сўнг ўйинларни қолдиришни сўрадик, аммо лига бунга рад жавобини берди. Худо ҳаммасини кўриб турибди.

    — Вазиятдан қандай чиқдингиз? «Ростов» каби мактаб ўқувчиларини туширдингизми?

    — Бу даражагача етиб бормади. Илгари кам ўйин амалиётига эга бўлган ёш йигитларга имконият бердик. Ва улар ўзларини яхши томондан кўрсатди. Масалан, биз чемпионат етакчиси «Пахтакор» билан 1:1 ўйнадик. «Сочи» «Ростов» учрашуви эса шунчаки шармандалик! «Сочи» раҳбарлари, юмшоқ қилиб айтганда жудаям хунук иш қилди.

    Фото: «Навбаҳор» ФК

    Фото: «Навбаҳор» ФК

    — Ҳали ҳам Ўзбекистон чемпионати ўйинлари мухлисларсиз ўтказилмоқдами?

    — Ҳа. Бу қанча давом этиши ҳам номаълум.

    — «Навбаҳор»нинг россиялик легионерларининг барчаси соғми?

    — Улардан коронавирусга чалинган фақат Иван Соловёв. У иккита учрашувни ўтказиб юборди, учинчисида эса, тахминан, 15 дақиқа югурди ва уни майдондан фақат олиб чиқиб кетиш мумкин эди. Аммо Ваня кучли футболчи, характерли, у охиригача курашди. У «Навбаҳор»нинг етакчи футболчиларидан бири ва клуб у билан шартномани узайтирмоқчи. Россиядан келган бошқа йигитлар — Паша Голишев, Руслан Болов ва Игорь Голбандан кўнглим тўқ. Дарвоқе, Голбан баҳорда Ўзбекистон фуқаролигини олди.

    Остон Ўрунов

    Фото: «Спорт-Экспресс»

    Фото: «Спорт-Экспресс»

    — Остон Ўруновнинг «Спартак» истиқболларини қандай баҳолайсиз?

    — У менда, «Навбаҳор»да бўлган. Жуда қобилиятли бола. Баланд бўйли, кучли, техникаси ва тезлиги ҳам яхши. Ўйинни ўзига олишдан қўрқмайди. Агар тактик жиҳатдан ишланса, у «Спартак»ка катта ёрдам беради.

    — Қайси позицияда?

    — Бизда Ўрунов ҳужумкор ярим ҳимоячи эди. У тўпни олиб қўяр, рақиб дарвозаси томон кетаётганида эса бемалол икки ёки учтасини алдаб ўтарди ёки шерикларига ажойиб пас берарди. Ёшлар жамоасида эса Ўрунов ярим ҳимоя марказида ишлатилган. У ерда унга ҳамма нарсага рухсат берилганди, эркалатиб юборишган. Шундай қилиб у алдашга киришиб кетарди ва тўпни йўқотарди. Мен Остонга катталар футболида талаблар бошқачароқ эканлигини тушунтирдим. Мисол тариқасида Рой Кин, Пол Инс, Стефан Шварц, Женнаро Гаттузони келтирдим. Бу йигитлар бир-биридан фарқ қилмасди.

    — Уларни нима боғлайди?

    —Майдон ўрталарида уларнинг барчаси эҳтиёткорлик билан, аммо фантастик даражада ишончли ҳаракат қилади. Ва, албатта, кутилмаганда тўпни йўқотиб қўявермайди. Ўруновнинг бунга мослашиши қийин бўлди, шунинг учун уни ҳужумга яқинлаштирдим. У ўзини инсайдер сифатида намоён қилди ва ҳар бир учрашувда камида иккитадан имкониятга эга бўларди.

    — Остон кибрлими?

    — Бу нима деганингиз! Аксинча, у камтар, хотиржам йигит. Инсоний фазилатларга келсак, ҳеч қандай саволга ўрин йўқ. Интизомли. Бу борада Ўзбекистон футболчилари орасида муаммолар йўқ.

    — Ўрунов «Спартак» билан шартнома имзолаганидан кейин биринчи қилган иши Instagram’га қимматбаҳо харидлари фотосуратини жойлаш бўлди.

    — Нима учун бу расмга ёпишиб олинганини тушунмаяпман. Нима бошқа футболчилар дўконга бормайдими? Бренд буюмларни сотиб олмайдими? Ҳа, пакетлар сони бўйича Остон ошириб юборган бўлиши мумкин. Кўзлари ёниб кетган, ҳамма нарсани сотиб олгиси келган. Ёшликда бўлиб туради.

    — «Локомотив» ёзда сотиб олган Жасур Жалолиддиновга қараганда Ўруновга кўпроқ ишонасиз, шундайми?

    — Албатта. Жалолиддинов ҳам техникали, тўп билан муомала қилишни яхши кўради, дриблинги жойида. Аммо РПЛ учун фикримча, у ҳали ёшлик қилади. Унга «Локомотив»даги рақобатда ғолиб чиқиш жуда қийин бўлади. Остон жисмонан кучлироқ, бўйи 20 сантиметрга баланд, умуман олганда футболчи сифатида шаклланиб бўлган. 18 ёшли Жасур ҳақида бундай дейиш қийинроқ.

    — Юрий Белоус (Жалолиддиновнинг агенти) Жасурни Жоау Мариудан кучлироқ деб ишонтирмоқда.

    — Дадил айтилган гап. Бироқ бу менда табассумдан бошқа нарсани уйғотмади.

    — Бугунги кунда Ўзбекистон чемпионатида Россиянинг топ-клубини кучайтира оладиган футболчи борми?

    — Менга Жалолиддин Машарипов жуда ёқади. У жуда зўр инсайд, «Пахтакор» етакчиларидан бири. Яқинда уни Қатарга таклиф қилишди, аммо клуб уни қўйиб юбормади. Кучли бешталикнинг бошқа жамоаларида ҳам қизиқарли ўйинчилар бор. Уларнинг бирортаси Шомуродов ва Ўрунов даражасида Премьер Лигада ўйнаб кетса ажабланмайман.

    Мавзуга доир:

    • «Навбаҳор», Беленков ва 520 минг доллар машмашаси ҳақида
    • «Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис ПФЛ ташкилотчилигини кескин танқид қилди. ПФЛ раҳбари эса унга икки бор жавоб қайтарди

    07.09.2020, 19:00   Изоҳ (0)   29161
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳабиб Нурмагомедов: «Жастин Гэтжини нокаутга учратмоқчиман»

    07.09.2020, 18:00

    Килиан Мбаппе: «ПСЖга сифатли трансферлар керак»

    07.09.2020, 17:30

    54 ёшли Майк Тайсон машғулотлардаги шов-шувли видеоси ҳақида: Ўшандан сўнг бир ҳафта ўрнимдан тура олмадим

    07.09.2020, 16:00

    Лука Модрич футболчилик фаолиятини «Реал»да якунлайдими? Унинг ўзи бунга жавоб берди

    07.09.2020, 15:02

    Ҳабиб Нурмагомедов: Мени Конор Макгрегор билан реванш жанги мутлақо қизиқтирмайди

    07.09.2020, 14:44

    Серхио Рамос Испания терма жамоаси сафида Альфредо ди Стефанонинг натижасини такрорлади

    07.09.2020, 14:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чарльз III нинг одамсимон робот томонидан чизилган портрети тақдим этилди

    Лайфстайл | 23 июл, 13:48

    Ҳоланд туғилган кунида ҳақоратли хабар олди (фото)

    Спорт | 23 июл, 13:41

    Покистонда оёғи кесилган туяга протез ўрнатилди (фото, видео)

    Лайфстайл | 23 июл, 13:34

    “Ернинг айланиш тезлиги ошган” — экспертлар

    Дунё | 23 июл, 13:29

    Замонавий ичимлик ва табиий оғриқ қолдирувчи: организмга фойдали бўлиши учун қаҳвани қай тарзда ичиш керак?

    Лайфстайл | 23 июл, 13:08

    Япония бош вазири истеъфога чиқмоқчи

    Дунё | 23 июл, 13:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.