«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоасини тарк этиши мумкин.
Tuttosport’нинг хабар қилишича, франциялик футболчи «Ювентус»га қайтишни истамоқда ва ёзда Турин клубидан бу борада фаоллик кутган.
Ўз навбатида «Манчестер Юнайтед» Погба трансфери бўйича ҳеч қандай чегирмаларни амалга оширмоқчи эмас ва унинг учун 120-130 миллион евро сўрамоқда.
Поль Погбанинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган ва янги шартнома борасида музокаралар Погба ҳамда унинг агенти Мино Райолани у қадар қизиқтирмаяпти.
Таъкидланишича, Погба янги битим имзолашдан бош тортиши мумкин. Шунда унинг нархи 2021 йилда йилда сезиларли даражада арзонлашади ва бу «Ювентус»га имконият яратиши мумкин.
2019/20 йилги мавсумда 27 ёшли футболчи Премьер Лигада 16 ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)