«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клубни тарк этмоқчи бўлган вақтида жамоадошларининг хатти-ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлган.
Оnda Cero хабарига кўра, ўша вақтда Месси жамоадошлари томонидан қўллаб-қувватловчи хабарларнинг йўқлигидан ҳайратга тушган ва хафа бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи 5 сентябрь куни клубдаги фаолиятини давом эттириши ҳақида маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, Месси кетишга ҳар қанча уринмасин, «Барселона» уни текинга қўйиб юбормади. Месси эса қадрдон клубини судга беришни ўзига маъқул кўрмади ва жамоада қолишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)