Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 19-турида «Кванжу» 6 сентябрь, якшанба куни «Улсан Ҳёндай» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида Виллиан Барбоза Ом Сан Воннинг узатмасидан кейин меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бунга майдон эгалари 58-дақиқада Жуниор Негаонинг голи билан жавоб қайтарди.
70-дақиқада Барбозага тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди ва «Кванжу» баҳснинг қолган қисмини бир ўйинчи кам бўлиб ўтказишга мажбур бўлди. Бироқ мезбонлар сондаги устунликдан унумли фойдалана олмади.
Мазкур ўйинда ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов тўлиқ ҳаракат қилди.
Кей-Лига
19-тур баҳси
6 сентябрь, якшанба
«Улсан Ҳёндай» — «Кванжу» 1:1
Голлар: 0:1 – 23 Барбоза, 1:1 – 58 Жуниор Негао.«Улсан Ҳёндай»: Чо Ҳён У, Чон Шин Ҳён, Ким Те Ҳван, Ҳон Чҳол, Бюлтейс, Вон Ду Же, Ли Чҳон Ён (Йонсен, 57), Шин Жин Ҳо (Ли Гин Ҳо, 82), Юн Бит Гарам, Ли Сан Ҳон (Ли Дон Гён, 42), Жуниор Негао.
«Кванжу»: Юн Пён Гук, Ли Мин Ги, Ҳон Чун Ҳо, Ашурматов, Ким Чҳан Су, Барбоза, Ё Рим, Ту Ҳён Сок (Ли Мин Ҳёк, 59), Ом Вон Сан (Ким Ҳе Ги, 85), Пак Чон Су, Фелипе (Ким Жу Гон, 80).
Огоҳлантиришлар: Бюлтейс (25), Ли Мин Ги (55), Ли Мин Ҳёк (66)
Четлатиш: Барбоза (70).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)