Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси 1-тури доирасида 5 сентябрь куни Швецияга қарши баҳс олиб борди ва Килиан Мбаппенинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритди (1:0).
Иккинчи бўлимда қўшиб берилган вақтда францияликлар пенальти ишлаб олди, бироқ жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.
Шу тариқа Гризманн Франция терма жамоаси сафида кетма-кет учинчи марта пенальтидан гол ура олмади ва бу натижани қайд этган терма жамоанинг илк футболчисига айланди.
Гризманн «Барселона» сафида Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида 35 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 5 та голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)