• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ўз фарзандини ўлдириб, унинг мурдасини ёқиб юборган аёлнинг эри воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди

    Тошкентда 5 ёшли қизини уриб ўлдириб, сўнг мурдасини ўчоқда ёқиб, жасад ёнмай қолгандан сўнг эса унинг суякларини Чирчиқ дарёсига ташлаган эр-хотинга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди. Суд ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эр воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди. Бу ҳақда «Даракчи» хабар қилди.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    «Хотиним билан 2015 йил Москвада танишимнинг туғилган кунида танишганмиз. У менга икки нафар фарзанди борлиги, уларни боқишга қийналиб қолганини айтди. Шундан сўнг яқинроқ танишиб, 2015 йил шаръий никоҳ билан турмуш қурдик. Турмушимиз давомида икки нафар ўғил фарзандли бўлдик.

    Унинг биринчи турмушидан уч нафар фарзанди бор эди. 2019 йил биринчи турмушидан бўлган тўнғич ўғлини никоҳ тўйида иштирок этиш ҳамда ўғилларим тез-тез касал бўлгани сабабли Ўзбекистонга қайтиб келганмиз. Намангандаги уйимда биринчи оилам ва ўғилларим яшагани учун бу аёл билан Тошкентда яшашга қарор қилганмиз.

    Қурилишда ишлаб юрганимда хотиним қўнғироқ қилиб, фарзанди касал бўлиб қолганини айтиб, уйга келишимни сўради. Бошлиқдан рухсат сўраш билан бирга бироз дори-дармон олиш учун пул ҳам сўрадим. Пул эмас, рухсат берди.

    Уйга киришим билан биринчи турмушидан бўлган қизини ўлдириб қўйганини айтди. Нима бўлганини тушунмай, бола ётган хонага кирдим. Қизалоқ ерга ётқизилган, устига ёпинчиқ ташлаб қўйилганди. Ёпинчиқни очиб, унинг юзига бир-икки енгил шапалоқ урганимда юзи қотиб қолганини билдим.

    Нима бўлганини сўраганимда воқеа тафсилотларини айтиб берди. Шунда онангга қўнғироқ қилиб, муаммони ўзларинг ҳал қилинглар, дедим. Хотиним кичик ўғлимизни маҳкам ушлаб, одамлар онаси қизини ўлдирибди, дейишгач, катта қизимни ҳеч ким сўрамай қўяди. Агар онамга қўнғироқ қилсангиз, кичик ўғлимни ҳам ўлдираман, деди.

    Биринчи ўғил фарзандим туғилганида шифокорлар хотинимнинг руҳияти яхши эмаслигини айтгани эсимга тушди. Шу сабабли унга нима қилсанг қил, боламни қўйиб юбор, дедим. Сўнг қизимнинг мурдасини йўқ қилишда ёрдам беринг. Онамга қўнғироқ қилманг, ҳаммасига ўзим жавоб бераман, деди. Ноилож рози бўлдим.

    Бироздан сўнг егулик олиш мақсадида хотиним ва болаларим билан биргаликда кўчага чиқдик. Хотиним бир шиша ароқ ҳам сотиб олди. Пулни қаердан олганини сўрасам, зирагимни 350 000 сўмга сотдим, деди. Уйга киргач, ароқ ичиб ўзига келганини айтди. Ўғилларим жувонмарг бўлиб кетмасин. Қамалиб кетсак, кимларни қўлида хор бўлишади? Ўз фарзандимнинг қотили бўлиш — иснод, дея анча вақт йиғлади. Бироздан сўнг музлатгичдан пиво олиб ичди.

    Хотиним телефон ва калитларимни олиб қўйди. Эртаси куни хотиним ва фарзандларим билан яна кўчага чиқиб, қизнинг мурдасини кўмиш учун жой қидирдик. Лекин жой топа олмадик. Россияда бўлган вақтимизда шашлик қилиш учун ўрмонга ўхшаш жойларга бориб турардик. Хотиним ҳам шашлик қилиш баҳонасида тоғга чиқиб, ўша ерларга кўмиб келишни айтди.

    Дўстлик-2 мавзесига бориб, у ерда ташландиқ жойларни кўриб келдик. Лекин у жойларга ҳам кўмишнинг имкони бўлмади. Йўлда хўжалик моллари дўконидан бир дона сопсиз белкурак ва бир шиша ўт олдириш учун ёқилғи сотиб олдик. Уйга келиб, интернет орқали Бўстонлиқдан дала ҳовли қидириб, бир кеча тунаб қолиш учун маклер билан 250 000 сўмга келишдик.

    Хотиним боласининг мурдасини сумкага жойлаштирди. Такси келганидан сўнг биргаликда йўлга чиқдик. Илгари гаплашган дала ҳовлимизни бошқаларга ижарага бериб юборилганини билдик. Ўша ердаги нотаниш маклер ўзининг дала ҳовлисини бир кечага 250 000 сўмга беришини айтди.

    Қоровулига паспортимни бериб, ҳовлига жойлашдик. Мурда солинган чамадон эса дарвозахонада қолди. Сўнг хотиним ва фарзандларим билан яқин атрофдаги дўконга бориб, тухум, картошка, бир шиша ароқ сотиб олдик. Биргаликда ароқ ичдик.

    Шу куни тунда хотинимга мурдани янги қурилаётган дала ҳовли атрофига кўмишни таклиф қилдим. Нима қилишни ўзим биламан, мурдани кўммайман. Агар итлар ковласа, очилиб қолади. Энди ишингиз бўлмасин, деди. Эртаси куни тонгда мени уйғотиб, мурда сасиб кетяпти, деди. Шунда мурдани ўчоқ бошига олиб бориб ёқаётганини кўрдим. Мурда ўчоққа жойлаштирилган, устидаги қозонда сув қайнаётганди. Нималар қилиб қўйдинг, дея ўша ердаги қўлқопни қўлимга кийиб, қозонни олдим. Мурдани устига сув сепиб ўчирдим.

    Дала ҳовлига мурдани кўмиш учун боргандик, лекин хотиним нима сабабдан ёққанини билмайман. Хотиним энди бу жиноятда иккаламиз шерикмиз, биргаликда жавоб берамиз, деди. Хотиним дўкондан полиэтилен қоп олиб келди. Нима қилишини сўраганимда мурданинг қолдиқларини қопга солиб, йўқотиб келаман, деди. Бундай қилмаслигини айтганимда энди менга шериксиз. Хоҳласангиз ташлаб келамиз, хоҳламасангиз ҳеч нарса қилманг, деди. Шунда ноилож мурдани қопга жойлаштириб, оғзини маҳкамлаб боғладим.

    Хотиним ва фарзандларим билан Чирчиқ дарёси бўйига бордик. Қопни сув бўйига олиб тушдим, ичига 2-3 дона тош солиб, оғзини боғлаб, сувга ташлаб юбордим.

    Автобусда Тошкентдаги метрогача келиб, хотинимнинг қистови билан чамадонни шу ердаги ахлат қутисига ташлаб, ‘маршрутка’да уйга кетдик. Шу орада уй эгаси уйимни бўшатиб қўйинглар, деб талаб қилди. Ижарага уй қидириб, ижара ҳақи қимматлигини билиб, хотинимга қўнғироқ қилдим. У ҳовли ёки бир хонали квартира топинг. Қизим йўқолиб қолгани ҳақида ИИБга ариза ёзиб, онамга хабар бердим, деди. ИИБ ходимларига эса бўлган ҳолатни айтиб бердим», – дейди қотил аёлнинг эри.

    Суд ҳукмига кўра, аёлга 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг эри эса айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Ҳукм ўқилган бўлса-да, қотил она ўз айбини тан олмаган. 5 ёшли қизалоқнинг суяклари аёлнинг онасига дафн этиш учун берилган.

    Мавзуга доир:

    • Самарқандлик эр хотинининг жонига қасд қилиб, уйини ёқиб юборди
    • Янги Зеландиядаги икки масжидда 51 кишини ўлдирган «мерган» умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди
    • Эрини ўлдириб, жасад бўлакларини ҳожатхонага ташлаб юборган андижонлик аёл 10 йилга қамалди

    04.09.2020, 16:58   Изоҳ (0)   133530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошида айрим фанларни вақтинчалик ўтмасликни тавсия қилди

    04.09.2020, 16:55

    Одессада турк масжиди имомини тириклай кўмиб юборган Ўзбекистон фуқароларига ҳукм ўқилди

    04.09.2020, 16:36

    Ўзбекистондаги имтиҳонларнинг 2-куни 6 нафар сохта абитуриент аниқланиб, 75 нафар абитуриент эса имтиҳон жараёнида тестдан четлатилган

    04.09.2020, 15:59

    Ўзбекистонда коронавирус аниқланган янги туғилган чақалоқларда касаллик барча ҳолатда енгил ўтгани маълум қилинди

    04.09.2020, 15:40

    Сўхдаги тартибсизликларда айбланаётган олти кишининг исми маълум бўлди

    04.09.2020, 15:35

    Ўзбекистонга хориждан шифокорларнинг келиши маҳаллий кадрлар танқислиги билан боғлиқми? Мутахассис жавоби

    04.09.2020, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.