Енгил вазн тоифаси вакиллари Ислом Махачев ва Рафаэл дос Аньос ўртасидаги жанг UFC 254 мусобақасининг асосий кардидан жой олади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.
28 ёшли россиялик спортчи MMA’даги 19 жангининг 18 тасини ғалаба билан тугатган, бир бор мағлуб бўлган. Сўнгги бор Махачев 2019 йилни сентябрида Дави Рамус устидан ғалабага эришганди.
Бразилиялик 35 ёшли афсонавий яккакурашчи MMA’да 42 та жанг ўтказиб, уларнинг 29 тасида ғалаба қозонган ва 13 марта мағлубиятга учраган. У ўз вақтида Дональд Серроне, Нейт Диас, Кевин Ли каби номдор жангчиларни таслим этган. Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов, Тони Фергюсон ва Камару Усмонга қарши жангларда иштирок этиб, мағлуб бўлган.
UFC 254 мусобақаси 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу UFC кечасининг марказий жанги енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва камар учун мажбурий даъвогар Жастин Гэтжи ўртасида кечади.
Аввалроқ Ҳабибнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов мазкур мусобақада қозоғистонлик Сергей Морозовга қарши жанг қилиши маълум бўлганди.
Изоҳ (0)