Бухоро вилоятининг Ромитан туманига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га Ромитан туман прокурори ёрдамчиси Жўрабек Райимов маълум қилди.
Таъкидланишича, туман прокурори лавозимига Атоев Фарруҳ Анварович тайинланган.
Фаррух Атоев 1986 йилда туғилган. У прокурорликка тайинланишидан аввал вилоят прокуратурасининг кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ромитан туманининг собиқ прокурори Ҳасан Ширинов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилингани хабар берилган. Бироқ айнан қайси ишга ўтганлиги очиқланмаган.
Изоҳ (0)