Ўзбекистонда 2 сентябрдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Пандемия сабабли имтиҳонлар стадионлар ва хиёбонларда бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга доир: Абитуриент-2020: Кириш имтиҳонларининг биринчи кунидаёқ телефондан фойдаланиш ҳолатлари кузатилди
Блогер Хушнудбек Худойбердиев томонидан эълон қилинган суратда абитуриентлар ўтирган қаторлар устидан узунасига целлофан плёнка тортилганини кўриш мумкин.
«Илгари плёнка остига пахта экиларди, энди абитуриент ‘экиляптими’ дейман», — дея ҳазиломуз изоҳ берган Хушнудбек Худойбердиев.
Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кузатилгани сабаб имтиҳонлар учун хиёбонларда тайёрлаб қўйилган парта-стуллар целлофан билан қоплаб чиқилганди.
Изоҳ (0)