«Манчестер Сити» раҳбарияти «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси трансфери борасидаги қарашларини ўзгартирди.
Mundo Deportivo нашрининг хабар қилишича, инглиз клуби 33 ёшли футболчини мазкур ёзги трансфер ойнасида сотиб олиш ғоясидан қайтмоқчи. Сабаби «Манчестер Сити» трансфер молиявий томондан фойда келтиришига ишонмаяпти.
Таъкидланишича, «шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола Мессига «Барселона»да қолишни маслаҳат берган.
Каталон клуби Леони текинга қўйиб юборишни истамаяпти ва унинг трансфери учун 700 миллион евро талаб қилмоқда.
Шунингдек, яқинда молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги сабаб УЕФА томонидан 10 миллион еврога жаримага тортилган «Манчестер Сити» яна бир бор ташкилот санкцияларига дуч келишни истамаяпти.
Месси «Барселона»дан кетишга жиддий киришган. Футболчининг жамоанинг мавсумолди йиғинига бормаган ва Ла Лига стартини ўтказиб юбориши ҳақида клубни огоҳлантирган. Мессига ПСЖ, «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ва «Интер» жамоаларидан ҳам қизиқиш бор.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)