Қатарнинг «Қатар СК» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов жамоаси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, клуб Сардор ва жамоанинг яна икки нафар футболчиси билан амалдаги шартномани бир йил муддатга узайтирган.
Маълумот учун, Рашидов мазкур жамоага 2019 йилнинг июль ойида бориб қўшилганди.
Сардор Қатар Юлдузлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсумида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Жамоа эса мусобақани 8-ўринда якунлади. Янги мавсум старти эса 3–4 сентябрь кунларига режалаштирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)