«Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис терма жамоалар учрашувлари учун ажратилган танаффус ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйинчиларни бундай мавсумдан кейин 29 августдан 10 сентябрга қадар терма жамоалар сафига жалб қилиш — тентаклик ва болалар боғчаси. Бу ҳурматсизлик.Эслатиб ўтамиз, Европа минтақаси терма жамоалари сентябрь ойи бошида Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги иккита тур ўйинларини ўтказади.Биз бунга қарши курашишимиз ва Чеферинга (УЕФА президенти — изоҳ «Дарё») бу лавозимга тўғри келмаслигини айтишимиз керак.
Коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар ва беқарор вазиятни инобатга олганда, биз ўйинларга қайтишимиз керакмикан? Бу ақлсизлик.
Аурелио де Лаурентис, «Наполи» президенти
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)