«Барселона» ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт Лионель Месси жамоани тарк этган тақдирда унинг рақамини олмоқчилиги тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди.
Одамлар нима деб ўйламоқда? Мен клубдан Мессининг рақамини сўрамаганман. Бу ҳурматсизлик бўларди. Менимча, бундай бўлмағур гапларни ўйлаб топадиганлар ҳеч кимни ҳурмат қилмайди.Аввалроқ агар Месси клубни тарк этса, Брэйтуэйт 10-рақамни олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.Месси ҳақида кўп ёзилмоқда, лекин мен нима бўлаётганини аниқ билмайман. Фақатгина унинг ажойиб ўйинчи ва жамоадош эканлигини айта оламан. У дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. Агар у кетса, албатта, бу клуб учун катта йўқотиш бўлади. Умид қиламанки, бундай бўлмайди.
Мартин Брэйтуэйт, «Барселона» футболчиси
Маълумот учун, 2019/20 йилги мавсумда Брэйтуэйт Ла Лигада 11 учрашув ўтказиб, 1 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)