«Арсенал» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян тўлақонли равишда «Рома» футболчисига айланди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 31 ёшли арманистонлик футболчи «тўпчилар» билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилган.
Маълумот учун, Мхитарян 2019/20 йилги мавсумни «Рома»да ижара асосида ўтказиб, А Сериянинг 22 учрашувида 9 та гол урди ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)