«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини «Севилья»да давом эттиради. Бу ҳақда севиляликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Хорватиялик футболчи билан 4 йиллик шартнома имзоланган.
«Барселона»нинг маълум қилишича, 32 ёшли футболчининг трансфер баҳоси 1,5 миллион еврони ташкил этган. Шунингдек, шартномада 9 миллион евро миқдорида турли бонуслар назарда тутилган.
Ракитич «Барселона»га 2014 йилда «Севилья»дан келганди. Иван каталон клубида 310 ўйин ўтказиб, 35 гол ва 42 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)