«Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Давид Сильвада коронавирус аниқланди. Бу ҳақда испан клуби матбуот хизматида хабар берилди.
Хабарга кўра, 34 ёшли испаниялик футболчи ўзини-ўзи яккалаш ҳолатига олинган ва унда касаллик симптомларсиз ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сильва ушбу ёзда «Манчестер Сити» билан шартномаси ўз ниҳоясига етгач, эркин агент сифатида «Реал Сосьедад» сафига қўшилганди.
Маълумот учун, 34 ёшли футболчи 2010—2020 йилларда «Манчестер Сити» сафида тўп теган. Сильва бу давр ичида 436 та ўйинда иштирок этиб, 77 гол ва 140 та голли узатма муаллифига айланди. Давид «Сити» билан тўрт бор Премьер Лигада ғолиб чиқди. Шунингдек, беш марта Англия Лига Кубоги ва икки марта Англия Кубогига эга чиқди.
Изоҳ (0)