Испания чемпионатининг 2020/21 йилги мавсуми тақвими эълон қилинди.
Ла Лига 1-тур ўйинлари 12-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион «Реал» «Хетафе»ни қабул қилади. «Барселона» эса «Элче» билан баҳс юритади.
Шу тариқа «Эль-Класико»лар санасига ҳам ойдинлик киритилди. «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги дастлабки ўйин 7-тур доирасида 25 октябрь куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 2021 йилнинг 11 апрелида «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилади.
Қуйида биринчи тур учрашувлари билан танишинг:
Ла Лига 2020/21 йилги мавсум
1-тур баҳслари
12-13 сентябрь
«Алавес» — «Бетис»
«Атлетико» — «Севилья»
«Барселона» — «Эльче»
«Эйбар» — «Сельта»
«Кадис» — «Осасуна»
«Гранада» — «Атлетик»
«Реал» — «Хетафе»
«Валенсия» — «Леванте»
«Вальядолид» — «Реал Сосьедад»
«Вильярреал» — «Уэска»
Тўлиқ тақвим билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)