Ҳужумчи Златан Ибрагимович «Милан» билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
38 ёшли швециялик футболчи «Милан» билан 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
Златан 2020 йилнинг январида «Милан» сафига қайтганди. Шунингдек у 2010—2012 йиллар мобайнида миланликлар сафида тўп сурган.
Ибрагимович А Серия 2019/20 йилги мавсумида 18 та ўйин ўтказиб, 10 гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)