• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон қурилиш соҳасини модернизациялаш стратегияси лойиҳаси эълон қилинди

    Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2020—2025 йилларга мўлжалланган стратегияси тўғрисида»ги фармойиш лойиҳаси эълон қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

    • қўшимча кичик тизимлар ва маълумотлар базаларини яратиш йўли билан қурилиш соҳасини рақамлаштириш;
    • шаҳарсозлик соҳасидаги норматив базани модернизациялаш ва хорижий норматив ҳужжатларни мослаштириш;
    • аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш тизимини такомиллаштириш;
    • қурилиш соҳасида айрим рухсат бериш тартиботларини соддалаштириш йўли билан «Бизнес юритиш» халқаро индексида «Қурилиш учун рухсатномалар олиш» кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикаси позициясини яхшилаш;
    • уй-жой кўчмас мулки қурилишида улуш киритиш асосида уй-жойларни қуриш учун аҳоли маблағларини кенг жалб қилиш орқали ипотека кредити бозорини ва кўп квартирали уйлар қурилишини ривожлантириш;
    • қурилиш материалларини ишлаб чиқишга ва объектлар қурилишига инновацион технологияларни татбиқ қилиш;
    • инвестиция лойиҳалари иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда йириклаштирилган кўрсаткичларга босқичма-босқич ўтиш;
    • институционал асоснинг либераллаштирилишини ҳисобга олган ҳолда лицензиялаш принципларини такомиллаштириш, лойиҳа ва пудрат ишлари потенциалини кучайтириш;
    • лойиҳанинг смета қисмида давлат экспертизасини бекор қилиш йўли билан экспертиза ишлари тизимини такомиллаштириш;
    • давлат, муаллифлик ва техник назоратни нодавлат секторга йўналтириш орқали қурилиш сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш;
    • акциялар пакетини илғор хорижий инвесторларга реализация қилиш орқали илғор хорижий компаниялари иштирокида замонавий лойиҳа институтларини ташкил қилиш;
    • ўқитишнинг замонавий ва инновацион усуллари қўлланишини ҳисобга олган ҳолда қурилиш йўналишидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш;
    • лойиҳаларни молиялаштиришнинг давлат манбалари ва уларга тенглаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширишда, давлат сегментларининг либераллаштирилганини ҳисобга олган ҳолда, нодавлат буюртмачилар институтини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;
    • ўтказилаётган фундаментал, қидирув ва амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар самарадорлигини ошириш орқали қурилиш ва архитектура соҳасида илмий салоҳиятни ривожлантириш;
    • қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажаришда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига бўлган талабларни кучайтириш;
    • инсон капиталини ривожлантириш, қурилиш органлари ва муассасалари фаолиятини моддий-техник таъминотини яхшилаш, ишчиларни ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини яратиш.
    Ўзбекистон қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2020–2025-йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича қуйидагиларни кўзда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар белгиланади:
    • «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг электрон платформаларининг ишлаши 2025 йилга келиб бутун республика бўйича 100 фоизгача қамраб олинишига эришиш;
    • Ўзбекистоннинг геологик, табиий-иқлимий, сейсмологик ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик соҳасида Еврокодлар мослашуви улушини 2025 йилга келиб 50 фоизгача ошириш;
    • Давлат шаҳарсозлик кадастри географик ахборот тизими объектлари бўйича маълумотларни, геопортал функциялари кенгайишини ҳисобга олган ҳолда, очиқ фойдаланиш учун эълон қилиниши улушини 2025 йилга келиб 70 фоизгача етказиш;
    • «Бизнес юритиш» (Doing Business Index) халқаро индексининг «Қурилиш учун рухсатномалар олиш» (Dealing with Construction Permits) йўналиши бўйича Ўзбекистон позициясининг 2025 йилга келиб жорий 61,7 баллдан 78,2 баллгача яхшилаш;
    • илғор хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда 2025 йилгача 15 та замонавий лойиҳа-қидирув институтларини ташкил қилиш;
    • 2025 йилга келиб буюртмачи функцияларини бажарувчи нодавлат ташкилотлар улушини Инвестиция дастурига киритилган объектлар умумий сонининг камида 25 фоизига етказиш;
    • 2025 йилга келиб «ҳажмли метод»ни жорий этиш улушини республикадаги қурилиш объектлари умумий сонининг 25 фоизигача етказиш.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев: «Одамларни марказдан Бектемирга кўчиб келадиган қиламиз»
    • Тошкент марказида 20 қаватли банк биносини қуриш режалаштирилмоқда. Аҳоли ҳокимлик лойиҳани муҳокамага қўймаганидан норози
    • Тошкентдаги ерусти ҳалқа метроси фаолияти — суратларда

    31.08.2020, 23:45   Изоҳ (0)   25944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 31 август куни 365 кишида коронавирус аниқланди. Тўрт бемор вафот этди

    31.08.2020, 23:33

    Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вафот этди. У коронавирусдан даволанаётган бўлган

    31.08.2020, 23:21

    Самарқандлик эр хотинининг жонига қасд қилиб, уйини ёқиб юборди

    31.08.2020, 22:20

    Ўзбекистонда божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тасдиқланди

    31.08.2020, 22:08

    Наманганда машина ўриндиғи остига қарийб 200 млн сўмлик қуйма олтин яширган шахс қўлга олинди

    31.08.2020, 20:54

    Шавкат Мирзиёев: «Жуда кўп-кўп ишларимиз тўсиқларга, жойлардаги ноинсофгарчиликларга дуч келмоқда» (видео)

    31.08.2020, 20:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.