• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Нақадар азобли айрилиқ дафъи, сийраклашиб борар дўстларнинг сафи». Яқинлари ва ҳамкасблари Фатҳулла Масъудовни хотирламоқда

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 30 август куни 57 ёшда вафот этди. У коронавирусдан даволанаётган эди.

    Таниқли актёрнинг яқинлари ҳамда ҳамкасблари ижтимоий тармоқларда у ҳақдаги хотираларини ёзиб қолдирмоқда.

    «Ҳеч бир инсонни жуфтидан айрилмасин экан. Бугун 31 август опам Гулираъно Масъудованинг таваллуд айёмлари — 51 ёшни қаршиладилар. Айни шу кунда улар ва биз учун Аллоҳдан катта синов, сабримизни тоблантирувчи ҳодиса бўлди, поччажоним Фатҳулла Масъудов 57 ёшларида фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга кетдилар. Сўнгги дақиқаларгача соғайишларига катта умид қилгандик, Аллоҳдан тинимсиз улар учун соғлик, умр сўрадик, лекин Аллоҳнинг буюрганидан қочиб бўлмас экан. Жойлари жаннатда бўлсин, илоҳим», — деб ёзади актриса Муқаддас Саъдуллаева.

    https://www.instagram.com/p/CEiyT-6pDPj/

    Фатҳулла Масъудов оиласи билан

    Фатҳулла Масъудов оиласи билан
    Фото: Instagram / @abdullohfathullayevich

    Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам актёрни илиқ сўзлар билан ёдга олиб, унинг яқинларига сабр тилади.

    https://www.instagram.com/p/CEhfe0tMzVm/

    Фото: Instagram / @abdullohfathullayevich

    Сўз устаси Шукрулло Исроилов Фатҳулла Масъудовни оқибатли ва раҳмдил инсон сифатида эсламоқда.

    https://www.instagram.com/p/CEiiVBXssCU/

    Хонанда Мадина Мумтоз Фатҳулла Масъудов ҳақидаги хотираларини таъсирли тарзда баён этди.

    https://www.instagram.com/p/CEhlhvenHnU/

    «Фатҳулла Масъудовнинг сўнмас хотираси қалбимизда мангу яшайди», — деб ёзди Ўзбекистон халқ артисти Оғабек Собиров.

    https://www.instagram.com/p/CEhoMfcBfjI/

    Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ҳам ҳамкасбини илиқ сўзлар билан эслади.

    https://www.instagram.com/p/CEigBmHFUVy/

    Таниқли шоир Бобур Бобомурод Фатҳулла Масъудовнинг ўлимидан қайғуда эканлигини билдирди. «Нақадар азобли айрилиқ дафъи, сийраклашиб борар дўстларнинг сафи», — деб ёзди шоир.

    https://www.instagram.com/p/CEhiyu1pIHY/

    Таниқли хонанда Тожибар Азизова Фатҳулла Масъудовни ўта оилапарвар инсон сифатида ёдга олди.

    https://www.instagram.com/p/CEhjwfLnhP6/

    Анвар Собиров Фатҳулла Масъудов билан тушган архив суратлари билан бўлишди.

    https://www.instagram.com/p/CEiUHCIHSMZ/

    Ёш актриса Дурдона Қурбонова актёрни яхши хотиралар билан эслашини ёзиб қолдирди.

    https://www.instagram.com/p/CEhlcmzl6tF/

    Фото: Instagram / @abdullohfathullayevich

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаров актёрнинг яхшилик қилишга ундовчи сўзларини ҳеч қачон унутмаслигини ёзиб қолдирди.

    https://www.instagram.com/p/CEhzqOJDCd6/

    Фатҳулла Масъудов 1963 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2015 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келаётганди. 1999 йили «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган, 2003 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони билан мукофотланган. 2014 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

    2020 йил Ўзбек миллий академик драма театри учун оғир келди. Театр кетма-кет бир неча оғир жудоликка учради. Хусусан, 17 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов 57 ёшида онкологик касаллик туфайли оламдан ўтди. 25 август куни Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирус оқибатида вафот этди.

    Мавзуга доир:

    •  «У беғубор дамларимизни эслатувчи актёр эди». Instagram’да Абдурайим Абдуваҳобов хотирланмоқда
    • Дилбар Икромованинг ҳамкасблари унинг қариган чоғида ижарама-ижара, сарсон бўлиб яшаганини сўзлаб берди

    31.08.2020, 13:13   Изоҳ (0)   136476
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саида Раметовани турк фильмига таклиф қилишгани, аммо у таклифга рози бўлмагани сабабини маълум қилди (видео)

    31.08.2020, 09:38

    Фатҳулла Масъудов 57 ёшда вафот этди. У коронавирусдан даволанаётган эди

    30.08.2020, 22:50

    «Поччамга Аллоҳдан фақат соғлиқ сўраяпмиз». Муқаддас Саъдуллаева Фатҳулла Масъудовнинг вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    30.08.2020, 22:06

    Саида Раметова ўзбек актёрларига ишонмай пушаймон бўлгани ва тарихий сериалдаги роли ҳақида гапириб берди (видео)

    30.08.2020, 19:13

    Саида Раметова икки яқини коронавирусдан вафот этгани ҳамда турмуш ўртоғи ҳам жуда оғир касал бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    30.08.2020, 11:37

    Нидерландия музейидан Франс Хальснинг қиймати 15 млн долларлик картинаси ўғирлаб кетилди. Асар учинчи марта ўғирланди

    30.08.2020, 06:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.