Беларусь президенти Александр Лукашенко «автомат билан кўчаларда югураётгани» ҳақидаги танқидларни адолатсиз деб ҳисоблади ва Беларусь халқига ўқ узмаслигини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Беларусга ташқи таҳдид яхшими? Сиз эса мени кўчада автомат билан югуриб юрибди ва ўз халқига қарата отишга тайёр, деб танқид қилишни бошлаяпсиз. Эшитинглар, нафақат отиш, балки чорак аср давомида халқни ҳеч қачон бармоғим билан кўрсатмаганман», — дея маълум қилган Лукашенко.
Лукашенконинг қайд этишича, ташқи хавфлар фонидаги бу вазиятда у жамият ва сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг маълум захирасини ушлаб туришга мажбур.
Беларусга давом этаётган намойишлар фонида 23 август куни Александр Лукашенко вертолётда Минскдаги Мустақиллик саройига учиб келди. Унга отаси каби «Калашников» ҳарбий автомати билан қуролланган 15 ёшли ўғли Николай ҳамроҳлик қилди. Шундан сўнг, мухолифат мувофиқлаштирувчи кенгаши мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларидан вояга етмаган шахсга жанговар ўқотар қурол берилгани учун чора кўришни сўраган.
Аввалроқ Александр Лукашенко намойишларда қатнашган талабаларни армияга чақириш билан таҳдид қилганди.
Изоҳ (0)