• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Азиз Абдуҳакимовга беш лавозим; кимга амнистия, кимга унвон муборак; калта пайпоқ машмашаси

    Айтишларича, наманганлик қоп тикувчилар Андижон ва Фарғонага қоп сотиш бўйича катта бизнес-режа бошлашибди. Нега деганда Андижонда қоп пул солиш учун керак бўлса, Фарғонада блогерларнинг бошига кийгизиш учун ишлатиларкан. Йўқолган сўхлик блогер воқеаси ҳам дайжестимиздан ўрин олган.

    Баттол коронавирус умумий ҳолатда камроқ юқаётган бўлса-да, кўпгина жанубий вилоятларда авжига чиқяпти. Расмий хабарларга кўра, ҳозиргача коронавирусдан Ўзбекистонда 41 424 киши касалланган, 38 655 киши соғайган, 322 киши вафот этган. Даволанаётган беморлар сони икки ярим минг нафардан камайди. Даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

    Нима учун мамлакатимизда коронавирусдан ўлим ҳолатлари жуда кам? Хорижлик шифокор буни мамлакат аҳолисининг ўртача ёши кичиклиги билан изоҳлади. Келинг, Ўзбекистонда нечта бола вирус юқтирганини кўриб чиқамиз. COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганимизда бир ёшгача болалар 190 нафарни (4,8%); уч ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни; уч ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни; 7-18 ёшгача болалар 2 125 (54%) нафарни ташкил қилмоқда. 3 932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3 293 нафарни (83,7%), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3%) ташкил этмоқда. Ҳозирги кунга қадар, расмий маълумотга кўра, болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади. Шу билан бирга, аввалроқ 14 ёшли бола коронавирус оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Карантин қоидаларини айланиб ўтиб, тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатлари учраб турибди. Ўлсак ҳам тўй қилиб ўлайлик, деймиз-да. Президент бу ҳафтадаги нутқида бунақа ҳолатларни чеклашни алоҳида таъкидлади.

    * * *

    Мустақиллик байрами муносабати билан 113 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг беш нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Афв этилганлар орасида навоийшунос тадқиқотчи Акром Малик, Тошкентдаги «Хўжа Нуриддин» масжидининг собиқ имоми Руҳиддин Фахриддинов, санъацҳунос Искандар Худойберганов, Республика суд-тиббий экспертиза маркази собиқ ходими Рустам Абдуманнопов кабилар бор (уларнинг ҳаммаси 159-модда билан ҳукм этилган).

    Фото: «Daryo.uz»

    * * *

    Президент фармони билан Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартиби жорий этилади. Туманда жойлашган давлат мулки объекти бўлган дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектлар, шунингдек, туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари дирекцияга ўтказилади. Дирекция тумандаги ер участкалари ва давлат мулклари электрон аукцион орқали сотади. Бўстонлиқ тумани ҳокими тўғридан-тўғри ҳукуматга бўйсунади.

    Азиз Абдуҳакимов.

    Азиз Абдуҳакимов.
    Фото: УзDaily

    Азиз Абдуҳакимов «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори лавозимини эгаллайди. Бундан ташқари, Азиз Абдуҳакимов бош вазирнинг ўринбосари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажаради. У, шунингдек, Бўстонлиқ туманини ҳам бошқаради. Азиз Абдуҳакимов юқорида саналган тўрт лавозимининг устига яна «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори ҳам саналади. Бир вақтнинг ўзида бир кадр бешта муҳим лавозимда ишлаши мамлакатимиз тарихида ноёб ҳодиса эканини таъкидламай илож йўқ. 2017 йилда Очилбой Раматов бир пайтда саккиз лавозимда ишлаганини эсга олиш мумкин.

    * * *

    1 сентябрь тобора яқин қолмоқда, болаларни мактабга юборамизми, йўқми? Халқ таълими вазирлиги буни ота-оналарнинг ўзига ҳавола қилганди. Сўровномада қатнашган 5,5 миллион ота-онанинг 76 фоизи анъанавий ўқиш тартибини, 24 фоизи эса масофавий ўқиш усулини танлабди. Шу хулосалардан келиб чиқиб, мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди. Яъни аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади.

    Янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланади. Мактабда ўқиш 14 сентябрдан бошланишини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 28 август, жума куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган эди.Ҳар бир мактабга ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари бириктирилиб, тартибни сақлаш ва карантин талабларига риоя этилишини назорат қилади. Ўқувчилар соғлигидан доимий хабардор бўлиш мақсадида ҳудудий поликлиника ёки врачлик пунктларидан камида бир нафардан тиббиёт ходими жалб этилади. Агар битта синфда бир вақтнинг ўзида уч нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади ва онлайн ўқишга ўтказилади. Дарс давомийлиги 45 дақиқалигича қолдирилади, ўқувчилардан форма талаб қилинмайди.

    * * *

    Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ ходимларини мукофотлади. Таниқли актриса Дилором Каримова ва хонанда Оғабек Собиров халқ артисти бўлди. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад, адабиёцҳунос Хондамир Қодирий хизмат кўрсатган маданият ходими унвонини олди. Футбол мураббийси Равшан Ҳайдаров хизмат кўрсатган спорт устози бўлса, футболчи Одил Аҳмедов хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига лойиқ кўрилди.

    Қалам аҳли ҳам мукофотсиз қолгани йўқ. Ёзувчи Эркин Аъзам «Фидокорона хизматлари учун» ордени, Усмон Азим «Эл-юрт ҳурмати» ордени, Қутлибека Раҳимбоева "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди. «Anhor.uz» веб-сайти бош муҳаррири Лобар Исломова, «Блогер Шаҳноза» саҳифаси бош муҳаррири Шаҳноза Соатова, «Daryo.uz» интернет-нашри бош муҳаррири ўринбосари Дилшод Шарипов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхатини кўриш учун ушбу хабарни очинг.

    * * *

    Хўш, Фарғонада блогер бўлиш Нурбек Алимов ёзганидек, 1938 йилда Берлинда яҳудий, СССРда интеллигент бўлишдек, Арманистонда озарбайжон, Хитойда уйғур бўлишдек хатарлими? Фарғона вилояти Сўх туманидан бўлган видеоблогер Дадахон Ҳайдаров 10 суткага қамоққа олингани хабари тарқалди. Блогернинг отаси 22 августдан бери ўғли қаердалигини билмайди. Ўша куни уйига ИИВ ходимлари, участка нозири ва фуқаро кийимидаги кимса келган ва блогернинг фаолиятини текширишларини айтиб, енгил машинага солиб олиб кетган. Кейинроқ Дадахоннинг ўзи қўнғироқ қилиб, бошига қоп кийгизиб вертолётда Фарғонага олиб келишганини айтган.

    Дадахон Ҳайдаров.

    Дадахон Ҳайдаров.
    Фото: «Gazeta.uz»

    22 ёшли Дадахон Ҳайдаров май ойида Сўхдаги тартибсизликлар чоғида бош вазир Абдулла Арипов олдига чиқиб, туманидаги муаммоларни ошкор гапириб бергани учун ҳибсга олингани тахмин қилинади.

    Фото: Telegram / @freemanuz

    Мавзуга доир:

    • «Бошига қоп кийгизиб, вертолётда олиб кетишди» — сўхлик блогернинг отаси
    • «Сизлардан узр сўрайман!». Сўхлик блогернинг онаси Президентга мурожаат қилди (видео)
    Саккиз кун давомида сўхлик блогер йўқолгани ҳақида ахборот нашрлари бонг урганидан сўнг Бош прокуратура бу ҳақда бугун баёнот берди. Баёнотда маълум қилинишича, блогер жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланган.

    * * *

    Дайжестимизнинг охирги хабарини «Ҳафта қовуни ёки калта пайпоқ машмашаси» деб номладик. Бу гал маънавиятимиз посбонлари навбатдаги қовунини туширди.

    «Ўзбекистон» телеканалининг «Муносабат» ток-шоусининг навбатдаги сонида эксперт сифатида иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Мансур Мусаев калта пайпоқ кийганларни танқид қилди. Мансур Мусаев Европада калта пайпоқ ва ажралиб турувчи соч турмаги ноанъанавий жинсий ориентация вакилларининг рамзи эканини айтди. Бироқ бу қайси манбада келгани маълум эмас. @trolluz Мансур Мусаевнинг кийимини ҳам «гейлар» кийишини намойиш этувчи қисқа ҳажвий видеоролик тайёрлади.

    Энг сўнгги янгиликларни «Дарё»да ўқинг. Карантин қоидаларига риоя қилинг. Ниқоб тақинг, бошингизга қоп ва оёғингизга калта пайпоқ кийманг.

    30.08.2020, 21:42   Изоҳ (0)   81440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сизлардан узр сўрайман!». Сўхлик блогернинг онаси Президентга мурожаат қилди (видео)

    30.08.2020, 21:35

    Бош прокуратура ушланган сўхлик блогер ҳақида маълумот берди

    30.08.2020, 20:07

    «Бошига қоп кийгизиб, вертолётда олиб кетишди» — сўхлик блогернинг отаси

    30.08.2020, 19:54

    Шавкат Мирзиёев: Биз учинчи Ренессанс даврига тайёрланяпмиз

    30.08.2020, 18:33

    Тошкент метроси уч кун бепул хизмат кўрсатади

    30.08.2020, 18:30

    Тошкент—Термиз йўлининг Деҳқонободдан ўтган қисми таъмири учун ажратилган 180 млрд сўмнинг ишлатилмагани танқид қилинди​

    30.08.2020, 17:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Барча билиши шарт: Иссиқлик уришининг дастлабки белгиларини қандай аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш мумкин?

    Саломатлик | 15 июл, 21:10

    Ўзбекистон маълумотларни локал сақлаш талаби сабаб йилига 4,5 млрд долларгача йўқотмоқда — таҳлил

    Ўзбекистон | 15 июл, 20:55

    “Ливерпуль” ва “Реал” ўзаро футболчи алмаштирмоқчи

    Спорт | 15 июл, 20:50

    Кўрфаз урушида апокалипсис: автомагистралга тиқилган минглаб техниканинг аёвсиз бомбардимон қилиниши

    Дунё | 15 июл, 20:40

    Германиялик йигит оёқ узунлигини 24 см га узайтириш учун иккита жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

    Лайфстайл | 15 июл, 20:25

    Қирғизистонда бўлиш қоидаларини бузган шахсларни мамлакатга 5 йилгача киритмаслик бўйича қонун ишлаб чиқилади

    Дунё | 15 июл, 20:10

    Etihad Аirways Абу-Дабидан Тошкент ҳамда яна олтита шаҳарга парвозларни йўлга қўяди

    Дунё | 15 июл, 19:55

    Экран вақтини даромадга айлантириш: алфа авлод смартфонлар орқали қандай қилиб пул топмоқда?

    Шоу-бизнес | 15 июл, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.