«Навбаҳор» клуби ёрдамчи мураббийи Нўмон Ҳасанов Coca-Cola Суперлига 13-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндан (0:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйинни кўрдинглар, нима десам бўлади, ОКМК билан ўйинимиз билан солиштирганда бу баҳсда умуман ўйнай олмадик. Тўп оширишларда беш-олти маротаба тўпга тегиниш ҳам қилганимиз йўқ. Йигитларни ҳам тўғри тушунаман, касал бўлди, жароҳатлар олди, ҳар уч кунда ўйинда иштирок этмоқда. Лекин қанақадир виждон ҳам бўлиши керак. Қариндош-уруғлар, дўстлар қўнғироқ қилганида ҳадеб ютқаздик деявермайди-ку. Майдонда жонини бериб тўп тепиш керак, футбол бунақа ўйналмайди. Тўпни тўғри узатиб, ҳужумлар қилиб дегандек... Футболчиларни бир-бирига ҳурмати йўқ. Шу ўзимизни футболчиларми? Уларни бир-бирига муносабати шундай бўлса ўйин ҳеч қачон чиқмайди. Машғулотларда барчасини тўғирласа бўлади. Биринчи галда футболчилар ўртасидаги муомалани ва ҳурматни тўғирлаш лозим. Жамоа аҳил бўлса барчаси ўхшайди.«Навбаҳор» 13-турдан кейин 19 очко билан 6-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни «Пахтакор»га қарши ўтказади.Бир кун аввалги машғулотларда 10 киши иштирок этди. Уларни беш нафари захира футболчилари. Айрим футболчиларимиз касал эди. Шифокорларимизга раҳмат, қисқа вақт ичида уларни даволашга ҳаракат қилди. Машғулот ўтказмаган футболчи ҳеч қачон югура олмайди. Ўйинчиларни ҳам тўғри тушунаман, лекин тўп билан тузукроқ муомала қилиб, очилиб тўпларни узатиб ўйин қилса бўлади. Қандайдир куч ҳам йўқдек кўринди. ОКМКни ўйинини кўринглар қандай ҳаракат қилмоқда. Ҳар уч кунда ўйин борлиги сабаб етарлича машғулот ҳам ўтказа олмайсиз. Иккинчи давранинг биринчи ўйини бўлмиш «Пахтакор» билан учрашувдан кейин 10 кунга яқин танаффус бўлади. Шу вақтда нимадир қилса бўлади. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин узатма бера олмаяпти.
«Пахтакор» билан ўйинга тайёргарлик учун вақт кам. Фақат руҳий жиҳатдан кўрсатмалар беришимиз мумкин. Ҳар уч кунда ўйин бўлаётгани сабаб машғулот ҳам етарлича бўлмаяпти. 15 кунлик танаффусда тўп билан қандай ишлаш борасида кўрсатмалар беришимиз мумкин. Футболчилар умуман тўп билан ишламаяпти. Айримлари терма жамоа аъзолари ҳисобланади. ОКМК билан ўйинда ҳам нимадир ўхшади. Аммо, охирига келиб чарчаб қолди.
Нўмон Ҳасанов, «Навбаҳор» ёрдамчи мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)