«Бунёдкор» бош мураббийи Вадим Абрамов Coca-Cola Суперлига 13-тури доирасида «Қизилқум»га қарши кечган ўйиндан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Афсуски, дуранг ўйнадик. Навбатдаги бор дуранг бўлди. Сўнгги пайтларда нотўғри ўйнаяпмиз, рақиб ўйинига мослашиб қолдик. Шу боис дуранг бўлди. Афсуски, қулай вазиятдан кейин гол ура олмадик ва ундан кейин рақиб гол урди. Футбол шундай, сени дарҳол жазолайди.«Бунёдкор» 13-турдан кейин 23 очко билан 5-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда «Сурхон» билан ўйнайди.Кетма-кет дуранглар балки, ҳар уч кунда ўйнаётганимиз билан боғлиқдир. Менимча, биз нотўғри ўйнаганимиз учун кўп дуранг қайд этдик. Агар тўғри ўйнаганимизда ғалаба қозона олардик.
«Қизилқум» трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириб олди. Биз рақибга ўйнашга имконият бердик. Натижа шундай бўлганига ўзимиз айбдормиз.
Вадим Абрамов, «Бунёдкор» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)